Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроилнинг Дамашқ аэропортига берган зарбаси оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди
Дамашқ аэропортига Исроил ҳужуми қурбонлари орасида икки суриялик ҳарбий ҳам бор. Ракета ҳужуми аэропортни ишдан чиқарди, дея хабар беради Сурия инсон ҳуқуқлари кузатув маркази.

Фото: time.news
2 январь, душанбага ўтар кечаси Исроил Дамашқ халқаро аэропортига ракета ҳужуми уюштирди, натижада тўрт киши, жумладан, икки суриялик аскар ҳалок бўлди, дея маълум қилди Сурия инсон ҳуқуқлари кузатув маркази (SOHR). «Тўрт нафар жангчи, жумладан, икки нафар суриялик ҳарбий ҳалок бўлди. Шунингдек, ракеталар «Ҳизбуллоҳ» ва эронпараст гуруҳларнинг аэропорт биноси ичидаги ва ташқарисидаги позицияларига, жумладан, ўқ-дорилар омборига зарба берди», - дейилади хабарда.
Ўз навбатида, ҳарбий манба Суриянинг давлатга қарашли SANA ахборот агентлигига Исроил Дамашқ халқаро аэропорти ва унинг атрофига ракеталар отганини, натижада икки суриялик аскар ҳалок бўлганини айтди. Хабар қилинишича, аэропорт ишламаяпти.
Етти ойдан камроқ вақт ичида бу Исроилнинг Дамашқ аэропортига иккинчи ҳужуми бўлиб, у ерда эронпараст қуролли гуруҳлар ва Ливаннинг «Ҳизбуллоҳ» радикал ҳаракати жангарилари жойлашган.
Жорий зарба Исроил армияси раҳбарияти 2023 йилга мўлжалланган операциялар режасини тақдим этганидан бир неча кун ўтиб содир бўлди. «Биз Суриядаги ҳаракатларимиз узлуксиз ва тизимли ҳарбий чоралар бутун минтақадаги таъсирнинг ўзгаришига олиб келганига мисол эканлигини кўрмоқдамиз. Биз Сурияда «Ҳизбуллоҳ» 2.0 мавжудлигини қабул қилмаймиз», - дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Сенатнинг янги тизимга эътирози, 103 хизматида янгилик, ҳокимларга янги ўринбосар – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 00:06
-
Россия ва Украинанинг Истанбулдаги учинчи музокаралари якунланди
Жаҳон | 00:02
-
АҚШ Олимпия қўмитаси трансгендерларга аёллар мусобақаларида иштирок этишини тақиқлади
Спорт | 23:22 / 23.07.2025
-
Сурхон давлат қўриқхонасида йирик ёнғин бошланди
Жамият | 23:11 / 23.07.2025
Мавзуга оид

22:44 / 23.07.2025
Исроил парламенти Ўрдун дарёси ғарбий соҳилини аннексия қилишни маъқуллади

20:50 / 23.07.2025
Гуманитар ташкилотлар Ғазода оммавий очарчилик бўлишидан огоҳлантирмоқда

16:52 / 23.07.2025
Исроил ЖССТ омборига ҳужум қилди: Ғазода оммавий ўлимлар хавфи кучаймоқда

15:03 / 22.07.2025