Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш ва сақлаш тартиби белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг «Ахборот-кутубхона муассасаларида ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш, фондларни сақлаш ва ҳисобдан чиқариш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Фото: Kun.uz
Ҳужжат билан ахборот-кутубхона муассасаларида ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди, у билан қуйидагилар белгиланган:
- ахборот-кутубхона ресурслари ҳисобини юритишга қўйиладиган талаблар (ҳисобга олиш ахбороти тўлиқлиги ва ишончлилиги, ахборот-кутубхона фондига ҳар бир кирим ва чиқимни ҳужжатлаштирилган кўринишда расмийлаштириш, қабул қилиш ва ҳисобга олиш шакллари);
- ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш тизими (ахборот-кутубхона фондининг барча бўлинмаларини ҳисобга олиш, ахборот-кутубхона фонди бўйича давлат статистика ҳисоботини топшириш, айрим ахборот-кутубхона ресурслари ҳисобга олиниши);
- ахборот-кутубхона ресурсларини жамланма ва якка тартибда ҳисобга олиш, ахборот-кутубхона фондини ахборот-кутубхона муассасаси томонидан тузиладиган комиссия томонидан текшириш тартиби.
Ахборот-кутубхона муассасалари ахборот-кутубхона фондларини сақлаш тартиби тўғрисидаги низомда қуйидагилар назарда тутилган:
- доимий, узоқ муддатли, вақтинчалик сақлаш талаблари;
- ахборот-кутубхона муассасалари томонидан ноёб, алоҳида қимматга эга ва нодир нашрлар фондларини асраш ва сақлашга қўйиладиган асосий талабларни белгилаш;
- ахборот-кутубхона фондларини ташкил этиш ва улар бутлигини таъминлаш, улардан тўғри фойдаланиш қоидаларини белгилаш (ахборот-кутубхона ресурсларини расмийлаштириш, ҳисобга олиш каталоглари ва картотекаларга ажратиш, фондлардан фойдаланишда улардан нусхалар олиш, уларни шикастланишдан сақлаш).
Ахборот-кутубхона ресурсларини ахборот-кутубхона муассасалари фондлари ҳисобидан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, бу ахборот-кутубхона муассасаси директори ёки таркибий бўлинма раҳбари буйруғи билан амалга оширилади.
Ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобдан чиқариш бўйича комиссия фаолиятини ташкил этиш тартиби ва ушбу комиссия асосий вазифалари назарда тутилган.
Ахборот-кутубхона фондидан бир йилда камида бир марта ахборот-кутубхона ресурслари ҳисобдан чиқарилади. Бунда ахборот-кутубхона фондидан чиқариш тақиқланган ахборот-кутубхона ресурслари рўйхати тузилади.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Андижонда алиментдан қочиб юрган эркак ҳийла билан тузоққа туширилди
Жамият | 22:24
-
Фронтдаги вазият: Покровск штурм қилинмоқда, Россия бутун Донбассни эгалламоқчи
Жаҳон | 22:07
-
Сенат хориждан қайтганларни ОИВ мажбурий текширувидан ўтказиш ҳақидаги қонунни маъқуллади
Ўзбекистон | 21:29
-
Уиткофф учун уюштирилган «саҳна» — Трамп вакилининг Исроил ёрдам марказларига ташрифи Ғазодаги вазиятни ўзгартира оладими?
Жаҳон | 20:49
Мавзуга оид

16:48 / 13.07.2025
Венгриядаги энг қадимий кутубхона қўнғизлар сабаб юз минглаб китобларидан айрилиши мумкин

22:12 / 05.06.2025
Ҳиндистонда сарой биноси остидан яширин кутубхона топилди

13:53 / 19.04.2025
Ўзбекистон Ахборот кодексини қабул қилиш режалаштирилмоқда

20:46 / 18.04.2025