Жаҳон | 09:11 / 05.09.2022
17549
2 дақиқада ўқилади

Канадада пичоқ билан қилинган ҳужумлар оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Ҳужум қилганларнинг қурбонлари 13 хил жойда, жумладан, маҳаллий аҳоли яшайдиган ҳудудда аниқланган. Улардан баъзилари атайлаб ўлдирилган, бошқалари эса тасодифий қурбонлар бўлган.

Фото: scottrenfroe.com

4 сентябр, якшанба куни Канаданинг марказий қисмидаги Саскачеван провинциясида содир этилган ҳужумлар оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди, яна 15 киши пичоқланди, деб хабар берди маҳаллий полиция.

Канада қироллик Саскачеван отлиқ полицияси бошлиғи Ронда Блэкмор матбуот анжуманида ҳужум қилганларнинг қурбонлари 13 хил жойда, шу жумладан Шимолий Америка мамлакатининг Жеймс-Смит-Кри-Нэйшн туб аҳоли яшайдиган ҳудудда ва Велдон қишлоғида топилганини айтди. Улардан баъзилари атайлаб ўлдирилган, бошқалари эса тасодифий қурбонлар бўлган деб ҳисобланяпти.

Полиция Дэмиен Сандерсон ва Майлз Сандерсон исмли икки гумонланувчини қидирувга берган. Полиция маълумотларига кўра, улар қора Nissan Rogue машинасида юрибди. Охирги марта уларни ҳужум жойидан 320 километр жанубда жойлашган Режайна шаҳрида кўришган. 

Маҳаллий ҳокимият Саскачеван аҳолисини хавфсиз жойларда қолишга ва уларни тарк этмасликка чақирди. Жеймс-Смит-Кри-Нэйшн резервациясида фавқулодда ҳолат эълон қилинди. 

Канада бош вазири Жастин Трюдо ҳужумларни «даҳшатли ва юракни эзувчи» деб атади. «Мен яқинини йўқотганлар ва жароҳат олганлар ҳақида ўйлаяпман», — деб ёзди у Twitter’даги саҳифасида ва ҳукумат вазиятни диққат билан кузатиб бораётганини қўшимча қилди. 

Мавзуга оид

Эълонлар

Thompson Xалқаро мактаблари битирувчилари Британия университетларига имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин

“Euroasia Insurance” суғурта компанияси томонидан кўриб чиқилган суғурта ҳодисаси бўйича ҳисобот

Paynet: Ўзбекистонда финтех соҳасини тубдан ўзгартиришга қаратилган 5 янги хизмат

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди