АҚШ яримўтказгичлар ишлаб чиқаришга миллиардлаб сармоя киритади
Жо Байденнинг сўзларига кўра, АҚШда яримўтказгичлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган сармоялар мамлакатга «XXI асрнинг иқтисодий рақобатида ғалаба қозонишига» ёрдам беради.

Фото: Getty Images
АҚШ маҳаллий саноатнинг асосий тармоқларини, жумладан, мамлакатда яримўтказгичлар ишлаб чиқаришни ривожлантиришга ўнлаб миллиард доллар сармоя киритмоқчи. АҚШ президенти Жо Байден 9 август, сешанба куни яримўтказгич ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қонунни имзолаб, унинг ёрдами билан АҚШ «XXI асрнинг иқтисодий рақобатида ғалаба қозона олишини» таъкидлади.
Конгресс ушбу ҳужжатни июль ойи охирида тасдиқлади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай қонуннинг қабул қилиниши, айниқса, ноябрь ойида бўлиб ўтадиган оралиқ сайловлар нуқтайи назаридан Байден учун муҳим аҳамиятга эга.
Ҳужжатга кўра, АҚШда яримўтказгичлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун 52,7 миллиард доллар йўналтирилиши керак. Қонун лойиҳасида АҚШнинг ташқи таъминотга қарамлигини камайтириш ва Хитой билан рақобатда мамлакат мавқейини мустаҳкамлаш назарда тутилган.
Мамлакат президенти томонидан қонун имзоланишидан бироз аввал Американинг компьютер техникаси ишлаб чиқарувчи Micron компанияси АҚШда яримўтказгичлар ишлаб чиқаришга 40 миллиард доллар сармоя киритиш ниятида эканлигини маълум қилди. Компания «жорий ўн йилликнинг иккинчи ярмида» ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи эканини таъкидлади, аммо заводларни айнан қаерда қурмоқчилигини аниқлаштирмади.
Ўз навбатида, Байден яна иккита Америка корхонаси - GlobalFoundries ва Qualcomm биргаликда яримўтказгичлар ишлаб чиқаришга хорижда эмас, балки АҚШда 4 миллиард доллар сармоя киритмоқчи эканлигини айтди.
Reuters агентлиги ва Ipsos институти томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, жорий ҳафтада АҚШда Байденни жамоатчилик қўллаб-қувватлаши 40 фоизгача кўтарилиб, июнь ойи бошидан бери энг юқори даражага етди. Май ойида Жо Байденнинг АҚШ президенти сифатидаги фаолиятини мамлакат аҳолиси орасида маъқуллаш даражаси айниқса паст бўлган: 36 фоиз.
Мавзуга оид

10:48
10 апрелда Истанбулда Россия ва АҚШ вакилларининг учрашуви бўлиб ўтади

09:30
АҚШ депортацияга дучор бўлган ноқонуний мигрантларга кунлик жарима жорий этмоқчи

09:05
Трамп Оқ уйда матбуот кўз ўнгида Нетаняҳуни таҳқирлади — Исроил ОАВ

08:55