Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда гиёҳванд ўсимликлар етиштириладиган «плантация» фош этилди
Икки нафар шахс 4,5 сотих ерда қарийб 800 туп каннабисни парваришлаб келган. Гиёҳванд ўсимликларнинг бўйи 3 метргача етган.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 29 июл куни Иштихон тумани ИИБ томонидан, туманнинг Барлос маҳалласидаги хонадонлардан бирида яшовчи ота ва унинг ўғли 4,5 сотих ерда каннабис гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаётгани аниқланган.

Каннабис ўсимлигини йўқ қилиш жараёнида ИИБ ходимлари томонидан саноқдан ўтказилганда уларнинг сони 724 туп экани ва ўсимликларнинг баландлиги 80 сантиметрдан 3 метргача етгани аниқланган.
Суриштирувлар давомида фуқаро гиёҳванд ўсимликлар етиштиришни 2021 йилда бошлаганини, марихуанани қайноғасига етиштириб берганини ва бунинг учун хизмат ҳақи олганини маълум қилган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Иштихон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Гумонланувчи фуқароларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.
Тавсия этамиз
Уруш нима бўляпти?
Жаҳон | 19:26 / 07.08.2025
Ўзбекистонда тонировка учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин
Ўзбекистон | 15:45 / 07.08.2025
Тошкентда ўзини ДХХ ходими сифатида таништирган шахс ушланди
Жамият | 14:43 / 05.08.2025
Яна иссиқ — ҳафта ўртасидан ҳаво ҳарорати кўтарилади
Ўзбекистон | 22:59 / 04.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Болгарияда сувда чўккан ўзбекистонлик талабанинг вафоти тасдиқланди. ТИВ зарур чоралар кўрмоқда
Жамият | 19:16
-
Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ходимларини рағбатлантиришнинг янги тизими жорий этилади
Ўзбекистон | 18:57
-
АҚШ Венесуэла президентини ҳибсга олиш учун мукофотни 50 миллион долларгача оширди
Жаҳон | 18:55
-
Айрим соҳаларда меҳнат шартномалари электрон шаклга ўтади
Иқтисодиёт | 18:41
Мавзуга оид

21:19 / 07.08.2025
Самарқандда ҳам ўқитувчилар мактаб таъмирлашга жалб этилди

16:26 / 05.08.2025
“Жаримани тўлашга розимиз, аммо акт йўқ” – Самарқандда ЙҲХБ ҳайдовчиларни сарсон қиляпти

11:44 / 05.08.2025
Самарқандда махсус саноат зонаси ташкил этилади

14:28 / 31.07.2025