Жаҳон | 12:00 / 14.07.2022
8322
2 дақиқада ўқилади

Шри-Ланкада фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Республика президенти вазифасини бажарувчи фавқулодда ҳолат жорий этилишини махсус хизматларнинг парламент ва ҳукумат қароргоҳига бўлажак ҳужум ҳақидаги маълумот билан изоҳлади. Шри-Ланка 1948 йилдан бери энг ёмон иқтисодий инқирозни бошдан кечирмоқда.

Фото: Reuters

Республиканинг муваққат президенти этиб тайинланган Шри-Ланка бош вазири Ранил Викрамасингхе мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилди ва комендантлик соати жорий этди. 13 июль, чоршанба куни ёзиб олинган телемурожаатида у бу қадамларни парламент ва мамлакат ҳукумати қароргоҳига бўлажак ҳужум ҳақидаги махсус хизматларнинг маълумотлари билан изоҳлади.

Шри-Ланка президенти Готабая Ражапакса ўша куни эртароқ мамлакатни тарк этди, дея хабар беради dpa. News First хабарига кўра, у аввалроқ мамлакат парламенти раҳбари Маҳинда Япе Абейварденега истеъфога чиқишини маълум қилган. Янги президент учун овоз бериш 20 июль куни бўлиб ўтади. 

Ҳиндистон жанубида жойлашган, 22 миллион аҳолига эга орол давлат 1948 йилда Британиядан мустақилликка эришганидан бери энг оғир иқтисодий инқирозга юз тутмоқда. Оролда озиқ-овқат, дори-дармон ва ёнилғи етишмаяпти. Шри-Ланкада инфляция 54,6 фоизга етди, мамлакатнинг ташқи қарзи 51 миллиард долларни ташкил қиляпти. 

9 июль куни намойишчилар мамлакатнинг энг йирик шаҳри Коломбодаги президент саройига бостириб кириб, бош вазир Викрамасингенинг шахсий қароргоҳига ўт қўйди. Улар, шунингдек, ҳукумат раҳбарининг истеъфосини талаб қилишди. 

Мавзуга оид

Эълонлар

Thompson Xалқаро мактаблари битирувчилари Британия университетларига имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин

“Euroasia Insurance” суғурта компанияси томонидан кўриб чиқилган суғурта ҳодисаси бўйича ҳисобот

Paynet: Ўзбекистонда финтех соҳасини тубдан ўзгартиришга қаратилган 5 янги хизмат

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди