Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Волгоградда 24 яшар ўзбекистонлик йигит жонлантириш бўлимида вафот этди
Жабрланувчини сув насоси тортиб кетгани айтилмоқда.

Фото: МТВ.ОНЛАЙН
Волгоград вилоятининг Биковский туманида 24 ёшли Ўзбекистон фуқароси насосни ишга туширмоқчи бўлганида оғир жароҳат олиб, 6 июль куни жонлантириш бўлимига тушган.
Аниқланишича, у кўчма насос станциясини ишга туширмоқчи бўлган вақтида оғир тан жароҳати олган. Унинг эгнидаги узун кийим насос ва двигатель ўртасидаги милга ўралиб қолиши фожиага сабаб бўлгани айтилмоқда.
Жабрланувчи 6 июль куни соат 03:45 да бош ёрилиши, мия чайқалиши, травматик шок ташхиси билан туман марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
8 июль куни эрталаб 24 яшар ўзбекистонлик шифохонада вафот этгани маълум қилинган. Маҳаллий ОАВ ички ишлар органларидан олган маълумотига асосланиб, жабрланувчи Россия ҳудудида қонуний меҳнат фаолияти билан шуғулланиб келгани ҳақида хабар берган.
Ҳозирча Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳодиса ҳақида ҳеч қандай хабар бергани йўқ. Марҳумнинг жасади Ўзбекистонга қачон олиб келиниши маълум эмас.
2018 йил 15 июлдаги “Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарорига мувофиқ республикадан ташқарида меҳнат миграциясида бўлган даврда вафот этган фуқароларнинг жасадлари Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси ҳисобидан олиб келиниши белгиланган.
2021 йилда хорижда вафот этган 518 нафар, 2019 йилда эса 308 нафар меҳнат муҳожирининг жасади ватанга қайтарилган.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистонда 2026 йилдан АИ-80дан тўлиқ воз кечилади: бозорда дефицит юзага келмайдими?
Ўзбекистон | 12:22
-
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00
-
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30
-
Уйда ўтириб ҳам пул топиш мумкин: имкониятлар кўп, фақат хоҳиш керак
Жамият | 11:09
Мавзуга оид

00:44 / 04.06.2025
Россияда ўзбекистонлик ишчининг бошига ичида цемент бўлган челак ташлаб юборилди

11:21 / 16.05.2025
Токиода Ўзбекистоннинг беш нафар фуқароси қўлга олинди

23:58 / 15.05.2025
9 млн долларни талон-торож қилишда айбланган Ўзбекистон фуқароси Россияда қўлга олинди

17:50 / 02.05.2025