Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Саховат» ва «Мурувват» интернат уйлари Божхона қўмитасига бириктирилади
Президентнинг “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати фаолиятини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони лойиҳаси эълон қилинди.
Вазирлар Маҳкамаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатини (тиббий-ижтимоий муассасалар) Давлат божхона қўмитасига бириктириш тўғрисидаги таклифига розилик берилади.
Белгиланишича, Давлат божхона қўмитаси:
- тиббий-ижтимоий муассасаларда васийликка олинган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш самарадорлигини оширишга қаратилган замонавий услуб ва ижтимоий технологияларни татбиқ этишда;
- тиббий-ижтимоий муассасалар моддий-техник базасини мустаҳкамлашда, улар инфратузилмасини яхшилашда ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий ёрдам ва зарур дори воситалари билан таъминлашда;
- тиббий-ижтимоий муассасаларда васийликка олинган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай шарт-шароитлар яратишда, уларни протез-ортопедия мосламалари ҳамда реабилитация қилиш техник ва гигиеник воситалари билан таъминлашда;
- тиббий-ижтимоий муассасаларда васийликка олинган ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий мослаштириш ва уларга ўз қизиқишларидан келиб чиқиб касб-ҳунар ўргатиш бўйича зарур шароитларни яратишда;
- тиббий-ижтимоий муассасаларда васийликка олинган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда интеллектуал, жисмоний ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришда;
- тиббий-ижтимоий муассасаларда васийликка олинган шахслар учун маънавий-маърифий ва маданий тадбирларни, шу жумладан концерт дастурларини ташкил этиш орқали уларни маданий ҳаётдаги фаол иштирокини таъминлашда Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигига доимий равишда кўмаклашади.
Тиббий-ижтимоий муассасаларда кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий мослаштириш ва уларга ўз қизиқишларидан келиб чиқиб касб-ҳунар ўргатиш учун ўқув устахоналар ташкил этилади.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳар йили камида икки маротаба тиббий-ижтимоий муассасаларда васийликка олинган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун ошпазлик, қандолатчилик, сартарошлик, тикувчилик ва улар қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда бошқа мос йўналишлар бўйича қисқа муддатли бепул курсларни ташкил этади.
Тиббий-ижтимоий муассасаларда ташкил этилган ўқув устахоналар Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан жиҳозланади.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

20:16 / 13.06.2025
Яна божхона: ўнлаб автомобиллар эгаларидан яширин тарзда Тожикистонда ғойиб бўлди

17:10 / 21.04.2025
Жисмоний шахсларнинг хориждан товар олиб киришига чекловлар кучайтирилганига изоҳ берилди

15:54 / 07.03.2025
Божхона қўмитаси 9,3 млрд сўмлик ноқонуний тамаки маҳсулотларини йўқ қилди

15:55 / 27.01.2025