Жаҳон | 23:07 / 16.04.2022
29961
1 дақиқада ўқилади

Украинанинг энг бой одами Мариуполни тиклашга ваъда берди

Ринат Ахметов Forbes рейтингида украин миллиардерлари орасида биринчи ўринда жойлашган. Мариуполда Ахметовга тегишли иккита корхона: Ильич номидаги металл комбинати ва «Азовсталь» заводи жойлашган.

Фото: Getty Images

Украинанинг энг бой бизнесмени Ринат Ахметов Мариуполни тиклашга ёрдам беришини айтди.

«Биз бутун Украинани тиклаймиз», — деди Ахметов.

Бизнесменнинг сўзларига кўра, унинг мақсади Мариуполга қайтиш ва «Мариупол пўлати яна аввалгидек жаҳон бозорида рақобат қила олиши учун» янги ишлаб чиқариш режаларини амалга оширишдан иборат.

Мариуполда Ахметовга тегишли иккита корхона: Ильич номидаги металл комбинати ва «Азовсталь» заводи жойлашган.

«Мариупол — дунёвий фожиа ва қаҳрамонликнинг дунёвий намунаси», — деди Ахметов.

Ахметов 23 февралда Украинага қайтгани ва ҳамон ўша ерда эканлигини айтди. 

Ахметов Forbes рейтингида украин миллиардерлари орасида биринчи ўринда жойлашган. Унинг бойлиги миқдори 4,2 млрд доллар деб баҳоланади.

Мавзуга оид