2021 йилда шаҳарлараро автобусда йўл ҳақи нархи 9,4 фоизга ошди
Йўловчи ташиш транспорти хизматлари нархлари бир ойда ўртача 0,6 фоизга ошган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Фото: Давлат статистика қўмитаси
Қўмита хабарига кўра, 2021 йилнинг декабрь ойида йўловчи ташиш транспорти хизматлари нархлари 2021 йилнинг ноябрь ойига нисбатан яъни бир ойда ўртача 0,6 фоизга қимматлашган.
Қайд этилишича, 2021 йил давомида йўловчи ташиш транспорти хизматлари нархлари ўртача 6,4 фоизга ошгани кузатилган.
Шунингдек, 2021 йил давомида шаҳарлараро автобусда йўл ҳақи нархлари ўртача 9,4 фоизга қимматлашгани маълум қилинди.
Мавзуга оид

19:53 / 28.05.2025
Ўзбекистонда сунъий интеллект статистика тўплаш учун одамларга телефон қилади

10:40 / 28.05.2025
Олий таълим ташкилотларида қанча талаба таҳсил олаётгани айтилди

11:13 / 27.05.2025
Қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилгани айтилди

13:07 / 26.05.2025