Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“GTL” маҳсулотларини ишлаб чиқариш 2030 йилга бориб 2 баробар ўсади
"Uzbekistan GTL” заводининг очилиш маросимида иштирок этган президент корхонага ташриф буюрган чет эллик меҳмонлар, хорижий давлатлардаги Ўзбекистон элчилари ва фаоллар билан учрашди. Давлат раҳбари завод негизида қиймати 620 миллион доллар бўлган 6 та лойиҳа амалга оширилишини билдирди.

Фото: Uzbekistan GTL
“Халқаро энергетика агентлиги ҳисоб-китобларига кўра, “GTL” маҳсулотларини ишлаб чиқариш 2030 йилга бориб 2 баробар ўсади.
“GTL” заводи маҳсулотларидан хомашё сифатида фойдаланган ҳолда, янада юқори қўшилган қийматли янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича ҳам режаларимиз бор.
Жумладан, завод негизида алкил-бензол, бутен ва гексен, синтетик мойлар, малеин ангидрид, эмульсион қўшимчалар, катализаторлар каби маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича, қиймати 620 миллион доллар бўлган 6 та лойиҳа амалга оширилади.
Ўз навбатида, бу ярим тайёр маҳсулотлар кимё ва маиший кимё, текстиль, чарм ва мебель, қурилиш материаллари ва электротехника каби соҳаларда кенг қўлланилади.
Яна бир муҳим жиҳат – заводда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар жаҳондаги энг юқори экологик талаблар, норма ва стандартларга тўлиқ жавоб беради. Ана шу заводни ишга тушириш орқали, биз “яшил иқтисодиёт” сари яна бир жиддий қадам қўймоқдамиз.
“GTL” заводи ишлаб чиқарадиган ёқилғи, бошқа анъанавий ёқилғиларга нисбатан 40 фоиз кам чиқинди ва зарарли газ ҳосил қилади. Бунинг ҳисобидан, йилига 13,5 минг тонна – шунга эътибор беринг – 13,5 минг тонна зарарли газларнинг ҳавога тарқалишига йўл қўйилмайди.
Биз учун яна бир ўта муҳим томони шундаки, завод ишга тушганидан кейин, жами 1 минг 300 та мутахассис юқори даромадли, доимий иш ўрнига эга бўлади.
Мени қувонтирадиган яна бир жиҳат – завод қурилишида қатнашган мутахассисларнинг қарийб 80 фоизи ўзимизнинг маҳаллий кадрлар, хусусан, янгича ишлашга чанқоқ, азму шижоатли ёшларимиздир”, – деди давлат раҳбари ўз нутқида.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ бош прокурори Трампга қарши ишларга алоқадор 20 дан ортиқ ходимни ишдан бўшатди
Жаҳон | 19:50
-
Air India Boeing 787 ҳалокати бўйича дастлабки ҳисоботни эълон қилди
Жаҳон | 19:30
-
Шимолий Корея Украинадаги уруш вақтида Россияга 12 миллиондан ортиқ снаряд етказиб берди
Жаҳон | 18:58
-
SpaceX Исроилга тегишли алоқа сунъий йўлдошини орбитага олиб чиқди
Жаҳон | 18:49
Мавзуга оид

20:17 / 27.12.2024
Учта вилоятда «булутли» маълумотлар маркази ишга туширилади

07:50 / 27.12.2024
Ўзбекистон президентининг Россияга амалий ташрифи якунланди

20:15 / 26.12.2024
Мирзиёев: ЕОИИ давлатлари фуқароларига ички ҳужжатлари билан Ўзбекистонга кириш имконини беришга тайёрмиз

21:19 / 21.12.2024