Жамият | 17:38 / 17.12.2021
3137
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда эрининг дўппослашидан қочиб қутула олмаган аёл уни пичоқлади

Фото: ИИБ ахборот хизмати

Қашқадарё вилояти Косон туманида эрининг дўппослашидан қочиб қутула олмаган аёл сўнгги чора сифатида эрини пичоқлаган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 5 декабр куни соат 18:00 ларда Косон тумани “Қорабайир” МФЙда яшовчи Э.Ж. маст ҳолатда хотини М.Х.ни ҳақоратлаб, уриб-тепган ва томоғидан бўғган.

Чорасиз қолган аёл эрининг қўлидан чиқа олмай охирги чора сифатида супадаги сават устида турган ошхона пичоғини олиб, зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб, эрининг танасига санчган. Оқибатда Э.Ж. ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати олиб вафот этган.

Дастлабки суриштирувларда, Э.Ж маст қилувчи ичимликларга ружу қўйгани ва оилада доимо эр-хотин ўртасида жанжал содир бўлиб келгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Косон тумани прокуратураси М.Х.га нисбатан жиноят иши қўзғатган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қайд этилишича, “Қорабайир” МФЙда мазкур жиноят муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтган. Унда вилоят ИИБ бошлиғи Ш.Сотволдиев, туман ҳокимлиги, туман ИИБ 2-сектор ишчи гуруҳи ҳамда маҳалла фаоллари ва марҳумнинг яқин қариндошлари қатнашган.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар

SEVEN DATES PREMIUM: инқилобий Италия соғлиқ учун ичимлиги МДҲ бозорида

Тренддаги гап: “Кореяда $3-5 минг топса бўларкан!?”

MINEX Central Asia 2025 старт олди!