Ўзбекистон | 11:20 / 08.12.2021
3426
1 дақиқада ўқилади

S7 Airlines Фарғона ва Волгоград ўртасида мунтазам қатновларни йўлга қўйди

«Сибир» (S7 Airlines) авиакомпанияси Фарғонадан Волгоградга мунтазам қатновларни йўлга қўйди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар бермоқда.

Фото: ledgerinsights

Қайд этилишича, жорий йилнинг 7 декабрь куни Фарғона халқаро аэропортида Россия компанияси самолётининг илк парвози сувли аркада кутиб олинган.

Волгоград – Фарғона – Волгоград қатнови ҳафтанинг сешанба кунлари А320 ва А321 самолётларида амалга оширилади.

Аввалроқ, Ўзбекистон Россиянинг бешта авиакомпаниясига мамлакат аэропортларига мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома берганди

S7 Airlines авиакомпаниясининг Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга ошириши бўйича тасдиқланган йўналишлар қуйидагича: Москва – Самарқанд – Москва; Москва – Бухоро – Москва; Москва – Урганч – Москва; Иркутск – Фарғона – Иркутск; Новосибирск – Бухоро – Новосибирск; Новосибирск – Наманган – Новосибирск; Новосибирск – Фарғона – Новосибирск йўналишларида ҳафтасига 1 тадан рейс.

Мавзуга оид