Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Хорватия билан визасиз режим ўрнатди
Эндиликда хорватлар АҚШга 90 кунга виза расмийлаштирмасдан ташриф буюришлари мумкин бўлади.

Фото: pixabay.com
АҚШ ички хавфсизлик вазири Алехандро Майоркас ва давлат котиби Энтони Блинкен Хорватия АҚШга визасиз кириш дастурининг янги иштирокчисига айланганини эълон қилди.
Таъкидланишича, ушбу қарор 1 декабргача кучга киради.
“Мен Хорватияни визасиз кириш дастурининг 40-иштирокчисига айлангани билан табриклайман ва у билан муҳим масалалар бўйича ҳамкорлигимиз давом этишига умид қиламан”, деб айтган Майоркас.
Ўз навбатида Хорватия бош вазири Андрей Пленкович АҚШнинг бу қарорини қутлашини айтган.
“Бундан Хорватия фуқаролари кўпроқ ютади. Улар АҚШга визасиз саёҳат қилишлари мумкин бўлади. Бу қарорни амалга ошириб, биз муносабатларни янада мустаҳкамлаймиз”, деб ёзган Пленкович твиттерда.
АҚШга визасиз кириш дастури баъзи давлатлар фуқароларига АҚШда сайёҳлик ва ишчи мақсадларда 90 кунгача визасиз қолишга рухсат беради. Ушбу дастурда иштирок этиш учун мамлакат иммиграция ва хавфсизлик соҳаларидаги бир қатор талабларга жавоб бериши лозим.
Айни вақтда ушбу дастурга Европа ва Осиёнинг баъзи давлатлари ҳамда Австралия, Чили ва Янги Зеландия киради.
Тавсия этамиз
Уруш нима бўляпти?
Жаҳон | 19:26 / 07.08.2025
Ўзбекистонда тонировка учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин
Ўзбекистон | 15:45 / 07.08.2025
Тошкентда ўзини ДХХ ходими сифатида таништирган шахс ушланди
Жамият | 14:43 / 05.08.2025
Яна иссиқ — ҳафта ўртасидан ҳаво ҳарорати кўтарилади
Ўзбекистон | 22:59 / 04.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Президент 92 минг битирувчини ишга жойлаштиришни буюрди
Ўзбекистон | 20:44
-
«Украина можароси кутилганидан эртароқ музлатилиши мумкин» – Полша бош вазири
Жаҳон | 20:24
-
Деҳқонобод калий заводи ёпиқ тарзда хусусийлаштирилди
Иқтисодиёт | 20:24
-
Украинадаги уруш бошланганидан бери Рамзон Қодиров оиласи 150 га яқин орден олди
Жаҳон | 20:12
Мавзуга оид

18:55
АҚШ Венесуэла президентини ҳибсга олиш учун мукофотни 50 миллион долларгача оширди

15:03
Reuters: Трамп фикрига қўшилмаган АҚШ амалдорлари таъқиб қилинмоқда

10:38
Трамп энди Путиндан Зеленский билан учрашишни талаб қилмаяпти

10:13