Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мьянмада ҳарбийлар коронавирусни фуқароларга қарши қўллашда айбланди
“Вахпуал” тахаллусли мьянмалик журналист Time нашри учун ёзган мақоласида Мьянмада февралда ҳокимиятни эгаллаб олган ҳарбийларни мамлакат фуқароларига қарши коронавирусни қўллашда айблади.

Фото: Reuters
“Давлат тўнтаруви етакчиси Мин Аунг Хлаинг ўзини бош вазир деб эълон қилган 1 августдаги нутқида ҳарбийлар ҳокимиятига қарши чиқаётган намойишчиларни атайлаб коронавирус тарқатишда айблади. Бироқ айнан генераллар коронавирусни қуролга айлантирди. Улар бу пандемияни матонат билан қаршилик кўрсатаётган аҳолини назорат қилиш воситасига айлантирди”, деб ёзган журналист ўз мақоласида.
“Вахпуал” ҳарбийларни тиббий ходимларга ҳужум қилишда ва уларнинг фаолиятига тўсқинлик қилишда айблаган. Журналист ЖССТнинг маълумотларига таяниб, мамлакатда 150дан кўпроқ шифокор ва ҳамширалар ҳибсга олингани, 240 тиббий ходим эса ҳужумлар қурбонига айланганини таъкидлаб ўтган.
Журналистнинг таъкидлашича, унинг она штати Чинда ҳарбийлар тиббий ходимлар ишига тўсқинлик қилиб, уларни пандемиядан жабр кўрган қишлоқлардаги касаллар олдига қўймаяпти.
Аввалроқ БМТда Мьянма коронавируснинг супертарқатувчисига айланиши мумкинлиги айтилганди.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп BRICS ташкилотига тезда барҳам бериш билан таҳдид қилди
Жаҳон | 21:18
-
Саудия Арабистони хорижликларга кўчмас мулк сотиб олиш шартларини енгиллаштиради
Жаҳон | 20:51
-
Туркий бирлик дарвозаси – Зангезур коридори атрофида нималар бўлмоқда?
Жаҳон | 20:28
-
Air China Ўзбекистонга биринчи парвозни амалга оширди
Ўзбекистон | 20:19
Мавзуга оид

11:22 / 14.07.2025
Термизда Ўзбекистон–Россия ҳарбийларининг биргаликдаги ўқув машғулоти бошланмоқда

17:47 / 30.05.2025
Нигерияда жангариларга қурол сотиб келган аскарлар ушланди

15:15 / 17.05.2025
Украинага ҳалок бўлган 909 ҳарбийнинг жасади қайтарилди

14:23 / 17.05.2025