Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АТТО карталари билан йўл ҳақи энди янада арзон

АТТО компанияси жамоат транспорти картасидан фойдаланадиганлар учун акция бошлади. Акция доирасида 1 августдан 30 сентябрга қадар АТТО картаси орқали тўловни амалга оширишда йўловчилар Тошкентдаги автобусларда юриш учун белгиланган 1400 сўм ўрнига 1300 сўм тўлашади. Энди АТТО карталари қулайлик билан бирга маблағингизни тежаб қолиш имконини ҳам беради. Шунингдек, компания транспорт карталари эгаларига пойтахтнинг бир қатор йўналишли таксиларида чегирмалар берилишини маълум қилди.
Акциянинг дастлабки уч кунида 102 548 нафар йўловчи йўл ҳақи учун АТТО картаси орқали чегирма асосида тўлов қилиб, жами 10 254 800 сўм маблағни тежаб қолди. Ҳафта давомида ушбу рақам янада ўсиши кутилмоқда.
АТТО'ни қаердан оламиз?
Кўпчилик жамоат транспорти карталари ҳисобини тўлдириш ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлмагани туфайли анъанавий тўловни афзал кўради. Аслида, ҳаммаси жуда оддий. АТТО карталарини «Тошйўловчитрансхизмат» УК савдо шохобчалари ва метро кассаларидан харид қилиш мумкин. Транспорт картаси ҳисобини ATTO, MyUzcard, Payme, Click, Upay, Apelsin ва бошқа тўлов тизимларининг мобил иловалари орқали, шунингдек, карта сотиладиган жойларда тўлдириш мумкин. АТТО маълумотларига кўра, ҳозирга қадар 350 мингга яқин транспорт карталари, шу жумладан, тариф карталари сотилган.
Ушбу карталар қулайлик яратиш билан бирга вақтингизни ҳам тежайди, айниқса, куннинг тиғиз вақтларида метро бекатларида чипта учун навбатда турмайсиз, автобусдан шошиб тушаётганда кондукторнинг қайтим қайтаришини кутмайсиз. Картани валидаторга теккизиб, тушиб кетаверасиз.
Маълумот учун, яқинда Гулистон шаҳрида ҳам йўл ҳақи учун автоматлаштирилган тўлов тизими ишга тушган бўлиб, бу ерда ҳам юқоридаги каби акциялар ўтказилади.
АТТО ижтимоий тармоқларда:
Telegram: t.me/attouz
Facebook: fb.com/atto.uz
Instagram: @atto_uz
Реклама ҳуқуқи асосида
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати бўйича Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда
Жаҳон | 22:12
-
Кластерларнинг фермерлар олдида жуда катта қарздорлиги бор — Қудбиев
Иқтисодиёт | 21:56
-
Трамп BRICS ташкилотига тезда барҳам бериш билан таҳдид қилди
Жаҳон | 21:18
-
Саудия Арабистони хорижликларга кўчмас мулк сотиб олиш шартларини енгиллаштиради
Жаҳон | 20:51
Мавзуга оид

18:42 / 27.01.2025
“Аввал ойига 20-25 мингта карта сотилган, январда эса кунига шунча харид қилинди” — АТТО ижрочи директори

18:24 / 20.08.2024
Ўзбекистоннинг АТТО карталаридан Қирғизистонда ҳам фойдаланиш имконияти жорий қилинади

14:59 / 14.05.2024
15 майдан Тошкентдаги барча транспорт карта сотиш шохобчалари ёпилади

21:09 / 10.11.2023