Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарзандликка олиш бўйича қатор чекловлар жорий этиш режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда фарзандликка олиш бўйича қатор чекловлар жорий этилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда парламент сайтида хабар қилинди.

Фото: Shutterstock
Қайд этилишича, таҳлиллар республикада фарзандликка олиш истагини билдирган шахслар 4 мингдан ортиқ эканлигини кўрсатмоқда. Амалдаги қонунчиликка кўра, қасддан содир этган жиноятлари учун илгари ҳукм қилинган шахслар вояга етмаганни фарзандликка олишларига йўл қўйилмайди.
Мазкур норма ижтимоий аҳамияти катта бўлмаган, унча оғир бўлмаган ҳамда фарзандликка олишга тўсқинлик қилмайдиган жиноят турлари учун ҳам татбиқ қилинади. Бунда, фарзанд асраб олиш учун 2018 – 2019 йилларда 1,9 мингтадан, 2020 йилда эса 1,5 минг нафар фуқаро васийлик ва ҳомийлик органларида навбатда турган.
Шунингдек, доимий даромадга эга бўлмаган ёки соғлиғи ҳолатига кўра ота-оналик ҳуқуқ ва мажбуриятларини бажара олмайдиган шахсларнинг фарзандликка олиш ҳуқуқларини чеклаш қонунда аниқ белгиланмаган. Оқибатда фуқаролар томонидан ноқонуний йўллар билан фарзанд асраб олиш, жумладан, бола савдоси каби ҳолатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.
Билдирилишича, “Фарзандликка олиш тартибининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасида эса бу борада юзага келаётган муаммолар ечими ўз ифодасини топган.
Таклиф этилаётган лойиҳада оғир ва ўта оғир турдаги жиноятларни содир этган шахсларга фарзандликка олиш тақиқланмоқда. Шу билан бирга, фарзандликка олиш вақтидан олдин 1 йил давомида доимий даромадга эга бўлмаган ёки ойлик иш ҳақи меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан оз бўлган даромад оладиган,фарзандликка олишга монелик қиладиган касалликларга чалинган шахсларнинг фарзандликка олишга бўлган ҳуқуқлари чекланмоқда.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Сенатнинг янги тизимга эътирози, 103 хизматида янгилик, ҳокимларга янги ўринбосар – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 00:06
-
Россия ва Украинанинг Истанбулдаги учинчи музокаралари якунланди
Жаҳон | 00:02
-
АҚШ Олимпия қўмитаси трансгендерларга аёллар мусобақаларида иштирок этишини тақиқлади
Спорт | 23:22 / 23.07.2025
-
Сурхон давлат қўриқхонасида йирик ёнғин бошланди
Жамият | 23:11 / 23.07.2025
Мавзуга оид

15:00 / 16.07.2025
Айрим ҳолатларда хавфли пиротехникадан фойдаланишга рухсат берилиши мумкин

09:49 / 02.07.2025
АҚШ Сенати Трампнинг «катта» қонун лойиҳасини маъқуллади

12:07 / 21.06.2025
Британия Жамоатлар палатаси эвтаназия тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади

21:41 / 19.06.2025