Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон банки Ўзбекистонда 24та лойиҳани молиялаштиради
Жаҳон банки Ўзбекистонда амалдаги Шериклик дастури бўйича умумий қиймати 4,3 миллиард долларга тенг бўлган 24та лойиҳани молиялаштиради.

Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақси бўйича вице-президенти Анна Бьерденинг Ўзбекистонга қилган ташрифи якунлари бўйича мақоласи чоп этилди.
Таъкидланишича, Жаҳон Банки 2022-2026 йилларда Ўзбекистонда Шериклик дастури доирасида ислоҳотларни қўллаб-қувватлашни давом эттиради.
Амалдаги дастур бўйича, умумий қиймати 4,3 миллиард долларга тенг бўлган 24та лойиҳа молиялаштирилади. Ушбу лойиҳалар макроиқтисодий ислоҳотлар, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, таълим, сув таъминоти ва санитария, энергетика, транспорт, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, шаҳар ва қишлоқларни ривожлантириш каби муҳим соҳаларда амалга оширилади.
Анна Бьерде Ўзбекистонга ташрифи давомида Жаҳон банки томонидан ажратилган умумий қиймати 289 миллион доллар ва Швейцариянинг Иқтисодий ишлар бўйича давлат котибиятининг 7,8 миллион долларлик кредитларини имзолаш маросимида ҳам қатнашган. Маълум қилинишича, ушбу маблағлар Ўзбекистоннинг учта минтақасида сув таъминоти ва канализация хизматларидан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш ва бозорга йўналтирилган Миллий инновацион тизимни ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш ишларида сарфланади.
Маълумот учун, бу Анна Бьерде хонимнинг Марказий Осиёга биринчи ташрифи ҳисобланади. Шунингдек, Жаҳон банкининг вице-президенти Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистонда ҳам амалий ташриф билан бўлди. Асли Швейцария фуқароси ҳисобланадиган Анна Бьерде 2020 йил 1 майдан эътиборан Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё бўйича вице-президенти лавозимида ишлаб келмоқда.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина Россияга келаси ҳафта янги музокаралар ўтказишни таклиф қилди – Зеленский
Жаҳон | 23:10 / 19.07.2025
-
Хитой Тибетда дунёдаги энг йирик ГЭС қуришни бошлади
Жаҳон | 22:48 / 19.07.2025
-
Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати бўйича Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда
Жаҳон | 22:12 / 19.07.2025
-
Кластерларнинг фермерлар олдида жуда катта қарздорлиги бор — Қудбиев
Иқтисодиёт | 21:56 / 19.07.2025
Мавзуга оид

10:23 / 12.06.2025
Жаҳон иқтисодиётини 2008 йилдан бери энг секин ўсиш кутмоқда — Жаҳон банки

17:24 / 21.05.2025
Жаҳон банки Ўзбекистонга 200 млн доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратади

09:55 / 21.05.2025
Жаҳон банки Ўзбекистонга 35 миллион доллар ажратди

16:09 / 15.04.2025