Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Турон» бош мураббийи икки ўйинга четлатилди, клуб президенти жаримага тортилди
Ўзбекистон футбол ассоциацияси тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унга кўра, бир неча расмийларга нисбатан интизомий чоралар қўлланилди, дея хабар бермоқда ЎФА расмий сайти.

«Турон» клуби мураббийи Исломбек Исмоилов
«Ўзбекистон Суперлигаси 2-тури доирасида «Турон» клуби мураббийи Исломбек Исмоилов «Сўғдиёна» клубига қарши баҳсдан кейинги расмий флеш-интервью чоғида сўкинган ҳолда, этика нормаларини бузганлиги учун Тартиб-интизом қўмитаси унга нисбатан 2та ўйинга четлаштириш интизомий чорасини белгилади. «Турон» клуби президенти Aбдуваҳоб Aҳмадалиев «Сўғдиёна» клубига қарши баҳсдан кейинги флеш-интервью чоғида ўз фикрларини қўпол тарзда билдиргани учун Тартиб-интизом қўмитаси унга нисбатан жарима интизомий чорасини белгилади», - дейилади ЎФА хабарида.
Аввалроқ, Tribuna.uz сайти «Турон» бош мураббийи жазо чораси сифатида Суперлига доирасидаги икки учрашув – 3-турдаги «Локомотив» ва 4-турдаги «Насаф»га қарши ўйинда мураббийлар ўриндиғи эмас, трибунада ўтказиши ҳақида хабар берганди.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 15 июл куни ЎФАнинг янги президенти этиб Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов сайланганди.
Азизов бу лавозимга сайлангани муносабати билан ЎФА конференциясида сўзга чиқиб, ўзбек футболида тотализатор, келишилган ўйинлар каби тушунчаларни йўқотиш биринчи даражали вазифа бўлиши кераклигини айтганди.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Дарахтлар банки”, Чорвоқ бўйича ваъдалар ва IMEI машмашалари — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 09:05
-
Усик Дюбуани чуқур нокаутга туширди
Спорт | 08:21
-
Украина Россияга келаси ҳафта янги музокаралар ўтказишни таклиф қилди – Зеленский
Жаҳон | 23:10 / 19.07.2025
-
Хитой Тибетда дунёдаги энг йирик ГЭС қуришни бошлади
Жаҳон | 22:48 / 19.07.2025
Мавзуга оид

11:31 / 26.05.2025
Ўзбекистон ўсмирлар жамоасининг ЖЧ гуруҳ босқичидаги рақиблари маълум бўлди

12:23 / 25.04.2025
Байрам тугади, энди жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш керак – Эрматов ўсмирларни акаларининг хатоларини такрорламасликка чақирди

15:51 / 21.04.2025
Президент ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубоги ғолибларини унвон ва медаллар билан тақдирлади

22:12 / 20.09.2023