Хоразм вилоятининг кўплаб ҳудудлари электр энергиясиз қолди
Об-ҳаво шароитининг ноқулай келиши, жумладан, кучли шамол эсиб, қор ёғиши оқибатида Хоразм вилояти электр энергияси таъминотида жиддий узилишлар юз берди.

Фото: Ҳудудий электр тармоқлари
13 март куни эрталабдан вилоятнинг кўплаб шаҳар ва туманлари “светсиз” қолди. Давлат идоралари, корхона ва ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари иш фаолияти тўхтади. Йўлларда транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракати билан боғлиқ муаммолар кўпайди. Светофорларнинг ишламай қолиши оқибатида, чорраҳаларда тирбандликлар юзага келди.
“Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ хабарига кўра, электр таъминотидаги узилишлар ноқулай об-ҳаво шароити оқибатида юзага келган авариялар билан боғлиқ. Ҳозирги вақтда тезкор ишчи гуруҳлар жалб қилиниб, аварияларни бартараф қилиш чоралари кўрилмоқда.
Мавзуга оид

14:03 / 11.05.2025
Бухоро ва Хоразмни боғловчи йўлни чигирткалар босди

18:42 / 02.05.2025
Президент Урганчда Касбий кўникмалар минтақавий марказини бориб кўрди

16:15 / 02.05.2025
Хоразмда 2025 йилда 7 минг хонадонли 200 та кўп қаватли уй қурилади

15:29 / 02.05.2025