Ўзбекистон | 18:08 / 05.01.2021
4719
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда машҳур нашидчиларнинг концертлари ташкил этилади

Фото: Flickr

Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида зиёрат туризмини янада ривожлантириш ва зиёратчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони лойиҳаси эълон қилинди.

Фармонга илова қилинган «Узоқ хориж ва қўшни республикалардан хорижий зиёратчи сайёҳларни қабул қилиш ва уларга қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича «Йўл харитаси»га мувофиқ, 2021 йилдан бошлаб, доимий равишда зиёрат туризми йўналишида хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик ўрнатилади.

Хусусан:

  • Марказий Осиёдаги нуфузли уламолар иштирокида уларнинг мухлисларини жалб қилган ҳолда мунтазам равишда “Imams Tour” дастури амалга оширилади;
  • Исломий маданият вакиллари, машҳур қўшиқчилар (нашидчилар) иштирокида зиёрат масканларида суратга олиш ишлари учун имтиёзли таклифлар ишлаб чиқиш, уларнинг концертларини ташкил этиш чоралари кўрилади;
  • Дунё бўйлаб ўтказиладиган Қуръон, азон ва ҳадис мусобақаларида Ўзбекистон номидан “Имомлар юртига саёҳат” мукофотини жорий қилиш ва мусобақалар ғолибларининг саёҳати ташкиллаштирилади;
  • Дунё бўйлаб ўтказиладиган Қуръон ҳофизлари ва ҳадис талабалари мусобақалари ғолиблари ўртасида гранд финални Ўзбекистонда ташкил этиш чоралари кўрилади.

Ушбу тадбирларни амалга ошириш бўйича ҳужжат лойиҳалари ва режалар 2021 йилда ишлаб чиқилиши белгиланган. Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун – Дин ишлари бўйича қўмита, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Мусулмонлар идораси, Маданият вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирликлари масъул қилиб белгиланган.

Мавзуга оид