Россиянинг коронавирусга қарши вакцинаси нархи маълум қилинди
Қайд этилишича, россияликлар учун вакцинация бепул амалга оширилади.

Фото: Natalia KOLESNIKOVA / AFP
Россияда ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинасининг бир дозаси нархи хориж бозори учун 10 доллардан ошмайди. Бу ҳақда вакцина ишлаб чиқарувчи ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилди.
«Шундай қилиб, "Спутник V" вакцинаси нархи ўхшаш самарадорликка эга ана шундай вакциналар нархидан икки ёки ундан кўпроқ бараварга арзон бўлади», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, россияликлар учун вакцинация бепул амалга оширилади.
Аввалроқ АҚШнинг Moderna компанияси вакцинаси нархи 25-37 доллар, Pfizer вакцинаси эса 19,5 долларни ташкил этиши маълум қилинганди.
Россияда коронавирусга қарши иккита вакцина рўйхатга олинган. «Спутник V» августда, «ЭпиВакКорона» октябрда рўйхатдан ўтказилганди.
Ҳозирда Чумаков номидаги марказ учинчи вакцина устида иш олиб бормоқда. Вакцинани 2021 йил февралда оммавий ишлаб чиқариш режалаштирилган.
Тавсия этамиз
«Баъзилар учун геноцид даромадли» — БМТ эксперти бутун дунёни Исроил билан савдони тўхтатишга чақирди
Жаҳон | 18:56 / 04.07.2025
40 даража иссиқ: бунақа пайтда ходимлар қандай ҳуқуқларга эга?
Жамият | 17:15 / 03.07.2025
Иссиқдан қандай сақланиш керак? – ЖССТ тавсиялари
Ўзбекистон | 16:06 / 02.07.2025
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«ПСЖ» 9 киши бўлиб «Бавария»ни клублар мундиалидан чиқариб юборди
Спорт | 09:30
-
Фарғонадаги “от ўйинлар”, ўғирланган банкир ва порахўр судя — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 09:20
-
Хоминаий Исроил билан уруш бошланганидан бери илк бор омма олдида кўриниш берди
Жаҳон | 08:43
-
Россия деярли барча демографик статистикани махфийлаштирди
Жаҳон | 23:25 / 05.07.2025
Мавзуга оид

21:40 / 30.04.2025
Ҳуснбузарларга қарши биринчи вакцинанинг клиник синовлари бошланди

16:00 / 04.02.2025
Экология таъсири: дунёда чекмайдиганлар орасида ўпка саратони билан касалланиш кўпайди

16:31 / 16.12.2024
Укол ўрнига крем: қоқшолга қарши янги турдаги вакцина яратилди

16:51 / 25.11.2024