Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вазир: «Соғлом турмуш тарзига амал қилганлар рағбатлантирилади»
Сирдарё вилоятининг Оқoлтин тумани тажрибаси асосида аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини оммалаштирилади.

Ўзбекистон президенти 13 октябрь куни Сирдарё вилоятига амалга оширган ташрифи давомида Оқолтин туманидаги «Янги Тошкент» маҳалласида бўлди. Президент шу ердаги замонавий қиёфа касб этган оилавий поликлиникага кириб, ходимлар ва аҳоли билан суҳбатида тиббиёт билан спорт ҳамоҳанглигини кучайтириб, одамларни соғлом турмуш тарзига одатлантириш, аҳолининг умрини узайтириш масалалари борасида таклифлар берди.
«Кўп юриш билан тўғри овқатланиш маданиятини йўлга қўйиб олсак, тиббиётдаги 30-40 фоиз масалани ҳал қилган бўламиз», деди Шавкат Мирзиёев.
Президент Оқoлтин тумани тажрибаси асосида аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини оммалаштириш таклифини илгари сурди.
Айни шу ташаббусни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида 14 октябрь куни Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Оқолтин туман ҳокимлигида қишлоқ оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктлари шифокорлари, маҳалла фаоллари ва аҳоли вакиллари билан учрашди. Тадбирда аҳолининг тўғри овқатланиш, жисмоний фаоллигини ошириш учун қандай ишларни амалга ошириш зарурлиги, ушбу амалларнинг соғлом ҳаётга қайтаришдаги самараси борасида сўз борди.
«Коронавирус инфекцияси кишиларнинг соғлиғи, ҳаётига хавф солаётган бир пайтда ҳаммани вирусдан зарарланганда қандай қилиб ундан тез ва осон қутулиш мумкин, деган савол қийнамоқда. Муаммонинг ягона ва энг самарали ечими соғлом турмуш тарзига амал қилишдир. Бу нафақат вирусдан ҳимояланиш, балки узоқ ва бахтли ҳаёт кечиришнинг ҳам энг асосий қоидаси, талаби ҳисобланади. Касалликнинг кучли асоратлари ва ўлим ҳолатлари асосан юрак қон-томир касалликлари, қандли диабет, ўпканинг сурункали касалликлари бўлган ёки ортиқча вазнга эга бўлган, тамаки ва алкогол маҳсулотларини истеъмол қилган, камҳаракат инсонларда учрамоқда.
Шуни унутмаслигимиз керакки, касалликнинг енгил кечиши ёшга боғлиқ эмас, катта ёшда бўлса ҳам тўғри овқатланадиган, жисмоний фаол бўлган, семизлиги ва диабети бўлмаган инсонларда касаллик анча енгил кечади.
Соғлом турмуш тарзининг асоси эса, жисмоний фаоллик ва тўғри овқатланишдир. Мутахассисларнинг фикрига кўра, инсон кунига 5-7 километр юрса, қон томир касалликлари, юрак хуружи, инсульт каби хасталиклардан бутунлай йироқ бўлади. Ортиқча вазн эса, касалликлар уясидир.
Оқолтин тажрибаси асосида аҳолимизни кўпроқ юришга, тўғри овқатланиш қоидаларига амал қилишларига одатлантирамиз. Аввало, уларнинг жисмоний ҳолатини аниқлаб олиш учун аҳоли вакилларининг бўйи, вазни, бел айланаси ўлчаниб, тиббий варақаларида қайд этилади. Ҳар бир маҳаллада аниқ белгиланган бир вақтда ўзаро масофа сақлаган ҳолда кексаю ёшлар юриш марафонига чорланади. Одамлар бунинг фойдасини тушуниб етгачгина ҳар куни узоқ масофага юриш, тўғри овқатланишни одатга айлантиради.
Шунингдек, маҳаллалар ўртасида «Энг соғлом маҳалла», «Энг соғлом кўча» танловлари ўтказилиб, ўз саломатлигига бефарқ бўлмаган фуқароларга турли рағбатлантириш мукофотлари тақдим этилади», деган вазир.
Тавсия этамиз
Янги Ўзбекистонда дарахтлар сувсизликдан қуриб боряпти
Ўзбекистон | 15:21 / 02.08.2025
Тошкентдан Чорвоққа янги автомобил йўли қурилади
Ўзбекистон | 10:44 / 02.08.2025
Вояга етмаган шахс «судланмаган» деб ҳисобланиши белгиланмоқда
Ўзбекистон | 23:00 / 01.08.2025
Андижонда алиментдан қочиб юрган эркак ҳийла билан тузоққа туширилди
Жамият | 22:24 / 01.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Мултимиллиардер Тимченко Евроиттифоқ санкцияларини олдириб ташлолмади
Жаҳон | 07:48
-
Давлат харидларининг электрон тизими ташкил этилади
Иқтисодиёт | 07:40
-
Ҳиндистон қирғоқларида Россия нефти юкланган танкерлар ҳаракатсиз турибди
Жаҳон | 07:26
-
Даниянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
Ўзбекистон | 07:11
Мавзуга оид

18:32 / 30.07.2025
2025 йилда Ўзбекистон аэропортлари ва самолётлари саҳнида 5 киши вафот этди

22:33 / 17.07.2025
“Ёшартирувчи муолажа” — вақтинчалик таскин: тери саломатлиги аслида нимага боғлиқ?

21:57 / 17.07.2025
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди

17:08 / 10.07.2025