Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гўшт, шакар, ёғ ва картошка ҚҚСдан вақтинча озод этилади
Пандемия даврида аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида Солиқ кодексига қўшимчалар киритилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев маълум қилди.

Ўзгартишга асосан, 2020 йил 15 октябрдан бошлаб қуйидагилар қўшилган қиймат солиғидан озод этилиши кутилмоқда:
2021 йил 1 январгача Ўзбекистон Республикасига шакар ва шакар хом ашёсини олиб кириш, шунингдек уни реализация қилиш айланмалари;
2021 йил 1 июлгача Ўзбекистон Республикасига картошка, ўсимлик ёғи, гўшт (мол гўшти, қўй гўшти, товуқ гўшти ва бошқалар), ҳайвонларни (қорамол ва парранда) тирик ҳолда ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни олиб кириш, шунингдек уларни реализация қилиш айланмалари.
«Бу тартиблар четдан маҳсулот олиб кириш билан бирга ички бозорда шу билан шуғулланаётган тадбиркорларимиз учун ҳам қўлланиши кўзда тутилмоқда. Шу сабабли қонун лойиҳаси матни кейинги ўқишларда таҳририй жиҳатдан ўзгартирилди.
Бу ўз ўрнида бозорларда ошиб бораётган ўсимлик ёғи, гўшт ва бошқа истеъмол маҳсулотларининг нархи пасайиб, барқарорлашига олиб келиши зарур», – деб ёзди Кушербаев Telegram'даги каналида.
Унинг сўзларига кўра, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қўллаб-қувватланган. Лойиҳани шу ҳафта сўнгида кутилаётган Сенат ялпи мажлисига киритиш режалаштирилган.
Қонун лойиҳаси депутатлар К.Эрназаров, М.Қурбонбоев ва А.Умиров ташаббуси билан ишлаб чиқилган.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Саккизта давлат ЕИнинг Беларусга қарши санкциялар пакетига қўшилди
Жаҳон | 01:24
-
Жеки Чан кино санъатига қўшган ҳиссаси учун мукофотланди
Жамият | 00:53
-
Макрон Нетаняхунинг Ғазони босиб олиш режасини фалокат деб ҳисобламоқда
Жаҳон | 00:36
-
Хитойлик олимлар космик чиқиндиларни йўқ қилиш усулини топишди
Фан-техника | 00:18
Мавзуга оид

15:52 / 29.07.2025
Солиқчилар ҚҚСни қайтаришда совиткичдан олинган сувни ҳам пуфлаб ичяпти — Қудбиев

20:29 / 21.07.2025
Марказий банк охирги бир йилда нархлари энг кўп ўзгарган товарларни маълум қилди

09:25 / 11.07.2025
Ўзбекистон ва Миср серҳосил картошка навларини етиштиришни бошлайди

19:40 / 28.06.2025