Ўзбекистон | 13:15 / 28.09.2020
1767
1 дақиқада ўқилади

Республикада 76 фоиздан ортиқ мактаблар тўлақонли фаолиятини тиклади – ХТВ

Халқ таълими вазирлиги 28 сентябрь куни республикадаги мавжуд мактабларнинг 7620таси (76, 3 фоиз) ўз фаолиятини тўлиқ тиклагани ҳақида хабар берди.

Пандемия шароитида 2020-2021 ўқув йилидан мактаблар фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйила бошлади. Мактабларнинг очилиши тўғрисидаги қарорлар ҳар бир мактаб бўйича индивидуал тарзда санитария-эпидемиологик вазият инобатга олинган ҳолда маҳаллий кенгашлар депутатлари рухсатидан сўнг қабул қилинмоқда.

Хусусан, 7 сентябрь куни Ўзбекистонда 431та (4,3 фоиз) мактаб фаолиятини бошлаган бўлса, 14 сентябрдан 2560та (25,6 фоиз), 21 сентябрда 4379та (43,9 фоиз) мактаб фаолиятини тиклади.

Мактаб фаолияти тикланмаган ўқувчиларнинг таълим олиши «Онлайн-мактаб» лойиҳаси доирасидаги телевизион дарслар орқали таъминланмоқда.

Мавзуга оид