Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Корея билан ҳамкорликда онкология тиббиёт маркази бунёд этилади
Бугун Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Корея тиббиёт ассоциацияси илмий-текшириш қўмитаси раиси, ушбу ассоциациянинг коронавирусга қарши курашиш бўйича штаби етакчи маслаҳатчиси, Корё университети профессори Цой Чже Ук билан учрашув ўтказди.
Мулоқот давомида коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни самарали даволаш ва уларнинг хасталикдан тезроқ фориғ бўлишлари учун юқори тиббий технологиялардан унумли фойдаланишни янада кучайтириш масалалари муҳокама қилинган.
«Коронавирусга қарши кураш бўйича Корея Республикаси тажрибаси дунё жамоатчилиги томонидан эътироф этилмоқда. Айтиш мумкинки, мазкур мамлакатда апрель ва июль ойлари давомида коронавируснинг тарқалиши деярли жиловланиб, ўртача касаллик 2–70 нафаргача қайд этилганини кўриш мумкин. 50 миллион нуфусга эга бўлган Кореяда пандемия бошлангандан бери касаллик аниқланганлар сони 22 504 нафарга етиб, улардан 19 310 нафари тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
Цой Чже Укнинг айтишича, Кореяда бир ҳафтадан сўнг умумтаълим мактаблари очилиши режалаштирилмоқда. Дастлаб мактаб ўқувчиларининг учдан бир қисми уч кун давомида анъанавий, қолган икки қисми онлайн тарзда ўқитилади. Уч кундан сўнг биринчи гуруҳга топшириқлар берилиб, уйда онлайн таълимга ўтказилади ва кейинги уч кунликда эса навбатдаги гуруҳ чақирилади ва жараён шу тарзда давом этади. Агар бу тажриба яхши самара берса, барча ўқувчилар учун анъанавий таълим йўлга қўйилиши мумкин. Олий таълим муассасалари эса, асосан, онлайн режимда фаолият юрита бошлайди. Мактабгача таълим муассасалари фаолиятига ҳозирча рухсат берилмаган», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.
Соғлиқни сақлаш вазирлигида ўтган мулоқот давомида Корея билан ҳамкорликда юқори технологияга асосланган замонавий онкология тиббиёт маркази бунёд этилиши ҳам маълум қилинган.
«Шу йилнинг 20 май куни президентимиз пойтахтимизда Корея лойиҳаси асосида барпо этилган Болалар миллий тиббиёт марказига ташриф буюрганида, унинг ёнида катталар учун ҳам замонавий клиника ҳамда олий ўқув юрти ташкил этилиши ҳақида айтган эди. Бугунги учрашувда Корея билан ҳамкорликда ташкил этилаётган тиббиёт олий ўқув юрти ва онкология маркази ҳам шу ҳудудда жойлашиб, йирик тиббиёт комплекси ташкил этилиши маълум қилинди. Шу орқали тиббиёт тизимининг ҳам илмини, ҳам амалиётини энг илғор стандартлар даражасига кўтариш кўзланмоқда», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
«Аэрофлот»га ҳужум. Бир кундан кейин нималар маълум?
Жаҳон | 21:16 / 29.07.2025
“Иш қилишга кучим йўқ”: қувватсизлик оддий чарчоқми ёки жиддий сигнал?
Соғлом ҳаёт | 16:45 / 29.07.2025
“Россия урушга чуқур кириб кетди, ундан чиқиши имконсиз” — сиёсатшунос
Жаҳон | 18:20 / 28.07.2025
Украинада сиёсий инқироз. Нега бундай бўлди ва буёғига нима бўлади?
Жаҳон | 17:56 / 27.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитой АҚШ таҳдидига қарамай, Россия нефтини сотиб олишдан воз кечмади
Жаҳон | 23:46 / 30.07.2025
-
Туркияда мигрантларнинг ноқонуний бандлигига қарши чоралар кучайтирилди
Жаҳон | 23:20 / 30.07.2025
-
Уй қурувчиларининг “қора” рўйхати, рус овчиларининг ўлжаси ва иссиқхоналарга қўллов – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:52 / 30.07.2025
-
Нозимахон Давлетова Президент Администрацияси раҳбарининг шартнома асосидаги консултанти бўлди
Ўзбекистон | 22:27 / 30.07.2025
Мавзуга оид

15:30 / 22.05.2025
Болалар саратонига қарши курашиш бўйича миллий стратегия амалга оширилади

10:41 / 16.01.2025
Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказига бош шифокор тайинланди

11:00 / 15.10.2024
Ўзбекистон ва Венгрия саратон касаллигини даволаш соҳасида ҳамкорлик қилади

20:54 / 05.06.2024