Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекозиқовқатхолдинг» тугатилмоқда — президент қарори
Президент Шавкат Мирзиёев «Республика озиқ-овқат саноатини жадал ривожлантириш ҳамда аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлақонли таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Қарорга асосан, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК тугатилади. Жараённи ташкил этиш бўйича комиссия тузилди.
Бундан ташқари, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва инфратузилмани ривожлантириш бошқармаси (4та штат) негизида бошқарув ходимларининг чекланган сони 12та штат бирлигидан иборат Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бош бошқармаси ташкил этилди.
Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари – Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи лавозими жорий қилинди. Вазирликка қишлоқ хўжалиги вазирлигига озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бўйича қўшимча вазифалар юкланди.
Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси маблағлари ҳисобидан:
- озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича илк маротаба ташкил этилаётган истиқболли лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишини тайёрлаш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, лекин ҳар бир лойиҳа учун 100 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш;
- озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича илк маротаба ташкил этилаётган истиқболли лойиҳаларнинг инфратузилмасини таъминлаш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, лекин ҳар бир лойиҳа учун 100 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш;
- озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ва уларни чуқур қайта ишлаш соҳасига хорижий экспертларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, лекин ҳар бир лойиҳа учун 50 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш белгиланди.
Шунингдек, 2021–2023 йилларга мўлжалланган Саноатбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кенгайтириш дастури тузилади.
Кадрларга бўлган эҳтиёжлар асосида 2021/22 ўқув йилидан бошлаб, республика ОТМларининг «Озиқ-овқат технологияси» ҳамда «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки ишлаш технологияси» каби таълим йўналишлари бўйича бакалавриатнинг кундузги ва сиртқи таълим шаклларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари босқичма-босқич ошириб борилади.
Тавсия этамиз
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда Кичик ҳалқа автойўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади
Жамият | 23:57 / 17.07.2025
-
Зеленский Трамп билан «мега келишув»ни муҳокама қилаётганини айтди
Жаҳон | 23:47 / 17.07.2025
-
Тошкентда дарахтларни кесишга чеклов бекор қилиниши керак — тадбиркор Мурод Назаров
Ўзбекистон | 22:53 / 17.07.2025
-
Эрон президенти автомобили ўчиб қолганидан кейин такси чақиришга мажбур бўлди
Жаҳон | 22:51 / 17.07.2025
Мавзуга оид

15:49 / 17.07.2025
“Фарғонаазот” карбамид бозоридаги устун мавқени йўқотди — Рақобат қўмитаси

16:03 / 16.07.2025
Депутатлар дала четларига экин экишга оид баҳсли қонунни ўзгаришлар билан қабул қилди

19:02 / 15.07.2025
“Ваҳшийлик шу даражада бўладими?..” — заҳарли дори сабаб водийда асаларилар қирилиб битмоқда

07:55 / 10.07.2025