Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Амазонияда охирги 10 йил ичидаги рекорд сондаги ёнғинлар қайд қилинди

Фото: Reuters
Амазонияда августнинг 10 куни давомида охирги 10 йил ичидаги рекорд сондаги ёнғинлар қайд қилинди. Бу ҳақда Greenpeace табиатни муҳофаза қилиш ташкилоти маълум қилди.
Greenpeace маълумотларига кўра, сунъий йўлдошдан олинган суратларда Амазонияда 10136 та ёнғин ўчоғини кўриш мумкин. Бундан кўпроқ ёнғин ўчоқлари 2010 йилда қайд қилинган ва уларнинг сони 11280 тани ташкил қилган.
Greenpeace’да таъкидланишича, одатдагидан қуруқроқ об-ҳаво сабабли Амазония ўрмонлари – сельваларда 2019 йил августидаги каби кўп сонли ёнғинлар бўлиши мумкин. Ташкилотда Амазония ўрмонлари шунингдек Бразилия ҳукуматининг маъқуллови билан йўқ қилинаётгани таъкидлаб ўтилди.
Муаммо ўрмонларнинг беаёв кесилиши билан кескинлашган. Амазониянинг инсон ва атроф-муҳит институти (Imazon) маълумотларига кўра, охирги йил ичида Амазония 6536 квадрат километр ўрмондан маҳрум бўлган, бу кўрсаткич бир йил аввалгига нисбатан 29 фоиз кўпроқни ташкил қилган. 2020 йил июль ойининг ўзида 1147 квадрат километр ўрмон кесилган. Ўрмон кесилишининг 70 фоизга яқини ноқонуний амалга оширилган.
2019 йилнинг январидан августигача Амазония сельваларининг 1 млн 800 минг гектардан кўпроғи ёниб кетган. Амазониянинг тропик ўрмонлари дунёдаги энг йирик ўрмонлар ҳисобланиб, уларда сайёрамиздаги бутун кислороднинг 20 фоизи ишлаб чиқарилади.
Тавсия этамиз
Йил учрашуви: Аляскада нима бўлади?
Жаҳон | 20:43 / 11.08.2025
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Дунёдаги энг йирик Норвегия суверен фонди Исроил активларини сотишни бошлади
Жаҳон | 12:11
-
877 от кучи, музлаткич ва лидар. Янгиланган Tank 500 савдолари бошланди
Авто | 12:07
-
Россияда миллион юк ташувчи, ҳайдовчи ва омборчи танқислиги юзага келди
Жаҳон | 11:39
-
Трамп Путинни Украина бўйича музокараларга мажбурлади – Ҳегсет
Жаҳон | 11:24
Мавзуга оид

20:54 / 11.08.2025
Уч қаҳрамон бозоридаги дўконларнинг 40 фоизи ёниб кетган

15:01 / 11.08.2025
Кўрган зараримизни ким қоплайди? – Уч қаҳрамондаги талафотдан репортаж

08:53 / 11.08.2025
Жомбой туманидаги «заправка» ёниб кетди

05:42 / 11.08.2025