Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яқин орада АҚШда тарихдаги муҳим қурол пайдо бўлади – Трамп
АҚШ президенти Дональд Трамп SpaceX компанияси раҳбари Илон Маскни Crew Dragon фазовий кемасининг Халқаро коинот станцияси томон муваффақиятли парвози билан табриклади.

Фото: EPA-EFE/ERIK S. LESSER
Crew Dragon кемаси Falcon 9 ракетасида Тошкент вақти билан 31 майга ўтар кечаси Флоридадаги космодромдан учирилди.
Трамп ва вице-президент Майк Пенс ракета учирилишини бевосита воқеа жойидан кузатишди. Шу билан бирга, АҚШ президенти ва Маск Кеннеди номидаги коинот марказида нималар ҳақида гаплашганларини эшитишнинг иложи бўлмаган.
АҚШ президенти ракета учирилгандан кейин чиқиш қилиб, астронавтлар кемада ўзларини яхши ҳис қилишаётганини айтган.
“Мен Crew Dragon капсуласи паст орбитага етгани ва астронавтларимиз ўзларини ажойиб ҳис қилаётганларини маълум қилишдан хурсандман”, деб айтган Трамп ўз нутқида.
Шунингдек, у яқин орада АҚШда тарихдаги “муҳим қурол” пайдо бўлишини айтган.
“Яқинда биз Марсда қўнамиз ва бизда тарихдаги муҳим қурол бўлади. Мен ишланмаларни кўрдим, ҳаттоки мен ҳам бунга ишона олмайман”, деб таъкидлаб ўтган Трамп.
Шу билан бирга у тафсилотларни келтирмаган.
Аввалроқ Трамп АҚШ дунёдаги энг тезкор “супер-пупер” ракетани ишлаб чиқаётганини маълум қилганди. Унинг таъкидлашича, ушбу ракета дунёдаги мавжуд энг тез ракеталардан 17 марта тезроқ бўлади.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентдан Чорвоққа янги автомобил йўли қурилади
Ўзбекистон | 10:44
-
Давлат харидлари тизими оператори фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланди
Ўзбекистон | 10:34
-
Германияда Зеленский офиси раҳбарининг собиқ ўринбосари уйида тинтув ўтказилди
Жаҳон | 10:32
-
Ўзбекистон ва Покистон фуқароларга виза расмийлаштириш жараёнини соддалаштиради
Туризм | 09:47
Мавзуга оид

18:02 / 14.07.2025
SpaceX Маскнинг сунъий интеллект компаниясига 2 млрд доллар инвестиция киритади

21:29 / 10.07.2025
Илон Маск Grok чатботининг тўртинчи авлодини тақдим этди

22:16 / 09.07.2025
Линда Яккарино Х ижтимоий тармоғи бош директорлигидан кетди

17:42 / 09.07.2025