Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил бош вазири устидан суд жараёни бошланди
Ал-Қудсда Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхуга қарши коррупция ва жамоатчилик ишончини суиистеъмол қилиш айбловлари бўйича суд жараёни бошланди. Исроилнинг амалдаги бош вазири судланувчилар ўриндиғидан илк бор жой олади.

Фото: EPA/Vostock-photo
3 та иш бўйича ўтаётган Нетаньяху шахсан ўзи судга келган. У суддаги чиқиши вақтида унга қўйилаётган барча айбловларни рад этган. “Барча ишлар бошидан сохталаштирилган. Бугун юз бераётган ҳолат мени ағдаришга уриниш ҳисобланади. Бугун бутун ўнг лагерь судланувчилар ўриндиғида ўтирибди”, деб айтган Нетаньяху суд биносига кириш олдидан. Нетаньяху билан бирга судга жорий ҳафтада у томонидан шакллантирилган янги ҳукуматнинг бир неча аъзоси ҳам келган.
I24News телеканалининг хабар беришича, суд олдида бош вазир тарафдорлари ва унга қарши чиқаётганлардан иборат 2 та гуруҳ тўпланган. Бош вазир тарафдорлари “Нетаньяху бир ўзи эмас!” деб ҳайқириб, унга қарши айбловлар илгари сурган бош прокурор Авихай Мандельблитнинг истеъфосини талаб қилишган. Қарши томон эса қўлларида бош вазирнинг “Жиноятчилик вазири” деган ёзув бўлган суратини ушлаб туришган.
Биринчи суд йиғилиши техник характерга эга бўлиб, унда суд жараёни бориши тартиби муҳокама қилинади, адвокатларга ишларнинг мазмуни билан танишиш имконияти берилади.
Нетаньяху ўзи суддан унинг ишлари телевидение орқали жонли тарзда намойиш қилинишини сўраган.
“Мен барчаси жонли эфирда ва цензурасиз кўрсатилишини сўрайман: томошабинлар барчасини билишлари лозим”, деб айтган Исроил бош вазири журналистларга.
Унга қўйилаётган айбловлардан энг жиддийси “4000 иши” бўйича илгари сурилмоқда. Бу иш бош вазир томонидан Bezeq медиагуруҳи манфаатлари қўллаб-қувватланиши эвазига компанияга тегишли Walla! интернет-ресурсида у ҳақида ижобий муносабат билдирилиши билан боғлиқ. “2000” ва “1000” деб номланувчи қолган 2 та иш бўйича Нетаньяхуга фирибгарлик ва жамоатчилик ишончини суиистеъмол қилиш айбловлари илгари сурилган.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Туркияда зилзила, Тел-Авивда митинг ва келишувдан норози Эрон — кун дайжести
Жаҳон | 13:26
-
Москвада «АрБат» баталйони асосчиси худкуш томонидан ўлдирилгани маълум бўлди
Жаҳон | 13:10
-
Касбий таълим ташкилотларига қабул бошланди
Таълим | 12:15
-
Пора билан ушланган МИБ ходими 6 йилга қамалди
Жамият | 12:13
Мавзуга оид

11:28
Исроилнинг Ғазога берган зарбасидан «Ал-Жазира»нинг 5 журналисти ҳалок бўлди

18:55 / 10.08.2025
The Times: Британия Исроилга қарши санкциялар жорий этишни режалаштирмоқда

14:20 / 09.08.2025
Исроилнинг Ғазони эгаллаш қарори: дунё кескинлашувдан хавотирда

13:27 / 09.08.2025