Мисрлик миллиардер бир баррель нефть нархи 100 долларгача кўтарилишини айтди
Унинг сўзларига кўра, Саудия Арабистони ва Россия АҚШнинг сланецли нефтини йўқ қилиш учун нарх урушини бошлаган.

Фото: Global Look Press
Бир баррель нефть нархи бир ярим йил ичида 100 долларгача кўтарилади. Мисрлик миллиардер, Orascom Telecom Media and Technology холдинги эгаси Нажиб Савирис CNBC телеканалига берган интервьюсида ана шундай фикрни айтди.
Унинг сўзларига кўра, Саудия Арабистони ва Россия АҚШнинг сланецли нефтини йўқ қилиш учун нарх урушини бошлаган.
«Бу ҳисоб-китоб қилинган деб ўйлайман», — деди Савирис.
Унинг таъкидлашича, Саудия Арабистони ва Россия коронавирус пандемияси сабабли нефть нархи кескин тушиб кетишини билган, аммо «рақобатчини ўлдириш» ва нархни 50 доллардан 60 долларгача етказиш учун вазиятни янада кескинлаштирган.
«18 ойдан кейин бир баррель нефть нархи 100 долларга етишига ростдан ҳам ишонаман», — деди бизнесмен.
Март бошларида коронавирус пандемияси ва ОПЕК+ шартномасининг бекор бўлиши ортидан нефть нархи кескин тушиб кетди.
12 апрелдаги тезкор видеоанжуманда ОПЕК+ давлатлари нефть қазиб олиш ҳажмини қисқартириш бўйича келишувга эришди. Бу келишув май-июнда нефть қазиб олиш ҳажмини кунига 9,7 млн, июль-декабрда 7,7 млн, 2021 йил январь-2022 йил апрелда 8,8 млн баррелга қисқартиришни кўзда тутади.
Келишувга кўра, нефть бозоридаги энг йирик иштирокчилар - Саудия Арабистони ва Россия нефть қазиб олиш ҳажмини 2,5 млн баррелдан, бошқа иштирокчилар эса 2018 йил октябрдаги даражада қисқартиради.
12 май куни Саудия Арабистони, Қувайт ва БАА нефть қазиб олишни янада камайтиришини маълум қилди.
Forbes маълумотига кўра, 66 ёшли Нажиб Савирис дунёнинг энг бой кишилари рўйхатида 769-ўринда туради. Унинг бойлиги 3 млрд доллар деб баҳоланади.
Тавсия этамиз
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Зоминда сел туфайли автомобил йўли ёпилиб қолди
Жамият | 19:41
-
Дунёдаги энг қиммат 100 та IT-бренд қиймати 3,2 трлн долларга етди
Жаҳон | 19:38
-
“Ўзметкомбинат” CDP халқаро баҳолаш тизимида икки поғона юқорилаб, “B” даражасига эришди
Ўзбекистон | 19:00
-
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57
Мавзуга оид

15:07 / 07.02.2022
Европада Россия нефти нархи рекорд даражада қимматлади

12:18 / 19.01.2022
Нефть 2014 йилдан буён максимал даражада қимматлади

15:37 / 08.03.2021
Саудия Арабистонидаги нефть заводига ҳужумдан сўнг Brent нефти нархи 70 доллардан ошди

17:30 / 11.11.2020