Жаҳон | 15:22 / 30.03.2020
5230
1 дақиқада ўқилади

Шимолий Америкадаги нефть заводи талаб кескин камайганлиги сабабли ёпилди

АҚШ ҳукуматининг маълумот беришича, 16 мартдан 22 мартгача бўлган муддат ичида нефть маҳсулотлари етказиб бериш ҳажми суткасига икки миллион баррелга қисқарган.  

Фото: Spencer Platt / Getty Images

Талабнинг кескин тушиб кетиши натижасида Шимолий Америкада дастлабки нефтни қайта ишлаш заводи ёпилди. Завод иқтисодий вазиятга қараб икки ойдан олти ойгача ишламаслиги мумкин, деб ёзади Bloomberg.

Завод Канаданинг Ньюфаундленд провинциясида жойлашган бўлиб, у кунига 130 минг баррель нефтни қайта ишлаб чиқариш қувватига эга.  

Бошқа корхоналар ишни тўлиқ тўхтатгани ҳақида ҳозирча маълум қилмади, аммо парвозлар сони қисқариши ортидан бензин ва авиакеросинга бўлган талабнинг тушиб кетиши сабабли ишлаб чиқариш қувватини пасайтирмоқда.

АҚШ ҳукуматининг маълумот беришича, 16 мартдан 22 мартгача бўлган муддат ичида нефть маҳсулотлари етказиб бериш ҳажми суткасига икки миллион баррелга қисқарган.  

30 март куни WTI нефтининг бир баррели нархи 20 долларни ташкил этди. Бозор иштирокчиларининг қайд этишларича, шартномалар аслида 10-15 доллар атрофидаги нархда тузилмоқда.

Мавзуга оид