Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркиядан келган яна бир ўзбекистонликда коронавирус аниқланди
Ўзбекистонда яна бир кишида коронавирусдан зарарланиш ҳолати қайд этилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, ушбу инфекция аниқланган фуқаро Туркияда бўлиб қайтгани маълум бўлди.
«Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони айни пайтгача яна биттага ошиб, 43 нафарга етди. Ушбу инфекция аниқланган фуқаро Истанбулда бўлиб қайтгани маълум бўлди», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотида.
22 март куни Швейцариядан келган ўзбекистонликда ҳам коронавирус аниқлангани маълум бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда вирусдан зарарланишнинг илк ҳолати 15 март куни қайд этилган, Париждан учиб келган аёлга коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилганди. Кейинроқ Лондон, Истанбул ва Дубайдан келган авиарейслар йўловчиларида ҳамда улар билан алоқада бўлганларда вирус аниқланди. Швейцариядан келган рейс Ўзбекистонга вирус кириб келган бешинчи йўналиш бўлди.
- Сўнгги маълумотларга кўра, бутун дунёда коронавирусга чалинганлар сони 311 мингдан ортиқни ташкил қилмоқда, 95 мингдан ортиқ киши тузалган, қурбонлар сони 13 мингдан ортиқ.
- Айни вақтда вирусдан энг кўп жабр чекаётган давлатлар (Хитойдан кейинги ўринларда, вирус ўчоғи бўлган бу давлатда вирус тарқалишига деярли барҳам берилди) Италия (53578 бемор, 4825 қурбон), АҚШ (26867 бемор, 348 қурбон), Испания (25364 бемор, 1381 қурбон), Германия (22364 бемор, 84 қурбон), Эрон (20620 бемор, 1556 қурбон) ва Франция (14459 бемор) бўлиб турибди.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АОКА тугатилди, ўрнига Миллий контент ишлаб чиқарувчи марказ ташкил этилмоқда
Ўзбекистон | 16:00
-
Президент администрацияси раҳбарига 5 нафар ўринбосар лавозими жорий этилди
Ўзбекистон | 15:52
-
Мерц: АҚШ божлари Германия экспортига қаттиқ таъсир қилади
Жаҳон | 15:52
-
The Samarkand express поезди лойиҳаси учун 25 млн доллар инвестиция киритиляпти
Иқтисодиёт | 15:48
Мавзуга оид

17:18 / 05.07.2025
Буюк Британияда коронавируснинг янги штамми тарқалди

17:25 / 01.07.2025
ЖССТ Covid-19 қандай пайдо бўлгани ҳақида якдил хулосага келмади

00:30 / 09.06.2025
Хитойда глобал пандемияга олиб келиши мумкин бўлган янги коронавирус аниқланди

11:25 / 30.05.2025