Ўзбекистон | 16:06 / 04.02.2020
7083
2 дақиқада ўқилади

Россиялик талабалар Бўстонлиқда Ўзбекистон табиатини тадқиқ этишмоқда

Ломоносов номидаги Москва давлат университети «География» факултетининг 4 нафар профессор-ўқитувчиси ва 20 нафар талабасидан иборат делегация Мирзо Улуғбек номидаги ЎзМУнинг «География ва табиий ресурслар» факультети профессор-ўқитувчилари,  докторантлари ва магистрантлари билан ҳамкорликда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида тоғ-дала амалиёти ва илмий экспедициялар ўтказмоқда.

25 январда бошланган амалиёт 6 февралгача давом этади.

Тадқиқот доирасида табиий ва антропоген омиллар таъсирида ландшафтлар динамикасининг ва ер-ресурслардан фойдаланишдаги ўзгаришларнинг хусусиятларини ўрганиш, шунингдек, табиий ресурслардан фойдаланишдаги мавжуд ва кутиладиган хатарларни тадқиқ этиш режалаштирилган.

Тадқиқотнинг илк кунлари давомида ёш олимлар гуруҳи ва уларга бошчилик қилаётган профессор-ўқитувчилар Бўстонлиқ туманининг Главасой, Хондалиқ,  Ғазалкент каби ҳудудларида бўлиб,  бу ҳудудларнинг ўсимлик дунёси,  сел ва сурилма жараёнларини ўрганиб, қандай мелиоратив ишлар олиб борилгани билан танишди.

Шунингдек, биогеографик тадқиқотлар ўтказилиб, асосан ер ва ер ресурсларидан фойдаланиш давомида юзага келувчи табиий географик жараёнлар тадқиқ этилди.

Ғазалкент сув омборининг ташқи муҳитга таъсири ўрганилиб, унинг атрофида қандай ўзгаришлар бўлаётгани муҳокама қилинди.

Ёш тадқиқотчилар ландшафт планировкасини ўрганиш мақсадида Юсуфхона, Бурчимулла ва Амирсой курортида ҳам бўлди, маҳаллий аҳоли билан суҳбатлашиб ижтимоий сўровномалар ўтказди.

Шу билан бирга, туристик зоналарнинг иқтисодиётга ва табиатга таъсири белгиланди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Thompson Xалқаро мактаблари битирувчилари Британия университетларига имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин

“Euroasia Insurance” суғурта компанияси томонидан кўриб чиқилган суғурта ҳодисаси бўйича ҳисобот

Paynet: Ўзбекистонда финтех соҳасини тубдан ўзгартиришга қаратилган 5 янги хизмат

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди