Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Руҳоний Трампнинг «аср келишуви»ни «асрнинг энг қабиҳ режаси» деб атади
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний АҚШ президенти Дональд Трампнинг Фаластин ва Исроил можаросини барқарорлаштириш бўйича таклиф этган режасини «асрнинг энг ғарибона режаси» деб атади.

«Бу аҳмоқона уринишлар жонга тегди. Бу асрнинг энг қабиҳ режаси», – дея ёзган Руҳоний твиттердаги саҳифасида.
Айни вақтда Фаластиндагилар ҳам БМТ Хавфсизлик кенгашига америкаликларнинг лойиҳаси қораланган резолюция лойиҳасини киритмоқчи. Бу ҳақда журналистларга Фаластиннинг ташкилотдаги махсус вакили Риёз Мансур маълум қилган, унинг қўшимча қилишича, мамлакат раҳбари Маҳмуд Аббос яқин кунлар ичида Хавфсизлик кенгашида чиқиш қилиб, Фаластиннинг «аср келишуви» бўйича позициясини маълум қилади.
28 январь куни Дональд Трамп Оқ уйда Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяху билан бирга чиқишида Яқин Шарқдаги вазиятни барқарорлаштириш режасини тақдим этди.
Трамп Ал-Қудс шарқида Фаластин давлатини яратиш таклифини билдириб, Ал-Қудс Исроилнинг «ажралмас пойтахти» эканлигини маълум қилган. Унинг режасига кўра, фаластинликлар Исроилни яҳудийлар давлати сифатида тан олиши керак. Исроил эса Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғидаги йирик қишлоқларни сақлаб қолади, бироқ беш йил ичида янги қишлоқлар қурмаслик мажбуриятини зиммасига олади.
АҚШ президентининг маълум қилишича, фаластинликлар назорати остидаги ҳудуд икки баробарга ошади. Бироқ бу қандай амалга ошишига аниқлик киритилмаган. У мазкур таклифи амалга оширилиши учун Фаластин иқтисодиётига 50 миллиард доллар инвестиция жалб этишни ваъда қилган.
Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос Фаластин халқи бу режани қабул қилмаслигини билдириб, бу режани «аср тарсакиси» деб атаган.
Тавсия этамиз
Уруш нима бўляпти?
Жаҳон | 19:26 / 07.08.2025
Ўзбекистонда тонировка учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин
Ўзбекистон | 15:45 / 07.08.2025
Тошкентда ўзини ДХХ ходими сифатида таништирган шахс ушланди
Жамият | 14:43 / 05.08.2025
Яна иссиқ — ҳафта ўртасидан ҳаво ҳарорати кўтарилади
Ўзбекистон | 22:59 / 04.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Болгарияда сувда чўккан ўзбекистонлик талабанинг вафоти тасдиқланди. ТИВ зарур чоралар кўрмоқда
Жамият | 19:16
-
Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ходимларини рағбатлантиришнинг янги тизими жорий этилади
Ўзбекистон | 18:57
-
АҚШ Венесуэла президентини ҳибсга олиш учун мукофотни 50 миллион долларгача оширди
Жаҳон | 18:55
-
Айрим соҳаларда меҳнат шартномалари электрон шаклга ўтади
Иқтисодиёт | 18:41
Мавзуга оид

10:43
Исроилда Ғазо шаҳрини назорат остига олиш маъқулланди

09:07 / 07.08.2025
Хусусий ташкилотларга Ғазога гуманитар ёрдам етказишга рухсат берилди

20:53 / 06.08.2025
Фаластин борасида Ғарбдаги бўлиниш: сабаблар ва оқибатлар

17:30 / 04.08.2025