Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рўзиқул Бердиев ва Вадим Абрамов Таиландга йўл олмоқда

Ўзбекистон олимпия жамоаси Таиландда ўтаётган U-23 Осиё чемпионатининг чорак финал босқичига йўл олган. Вакилларимиз ушбу босқичда 19 январь куни БАА жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ушбу баҳс олдидан Вадим Абрамов ва Рўзиқул Бердиев Таиландга етиб боришади. Бу ҳақда Ўзбекистон МОҚ матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси томонидан футболчиларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида яна катта мухлислар гуруҳи шакллантирилмоқда. Айни пайтда Таиландда Тошкент, Урганч, Бухоро, Андижон, Асака, Қарши, Фарғона, Наманган каби кўплаб шаҳарлардан ташриф буюрган мухлислар, «Қўқон-1912» клуби директори ва бошқа бир қатор футбол мутасаддилари, ашаддий мухлислар жамоамизни қўллаб-қувватламоқда. Бу ўзбек футболи мухлисларининг ўзига хос янги тўлқини, миллий спорт ғоясидир. Аҳамиятлиси, мана шундай мухлислар орасида таниқли мураббийларимиз Рўзиқул Бердиев ва Вадим Абрамовнинг ҳам Бангкокка ташриф буюриши кутилмоқда.
Маълумки, Ўзбекистон Олимпия жамоаси таркибида «Насаф» (10) ва «Бунёдкор» (5) клубларининг ўйинчилари кўпчиликни ташкил қилади. Бердиев ва Абрамовнинг Таиландга келишидан асосий мақсад футболчиларимизни қўллаб-қувватлаш ва уларни янада руҳлантиришдан иборатдир. Мураббийлар 18 январь куни Бангкокка етиб келишади.
Таъкидлаш жоиз, ҳар икки мутахассис ОТЖ мураббийлар штабининг фаолиятига асло аралашмайди. Терма жамоамиз Любинко Друлович ва Равшан Ҳайдаров бошчилигида бўлажак баҳсга тайёргарликни давом эттиради. Бердиев ва Абрамов эса учрашувдан олдин ўз шогирдларига руҳий далда бериш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун келишмоқда» - дея ёзилади Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси расмий сайтида.
Маълумот учун, Tribuna.uz мухбири бугун Рўзиқул Бердиев билан суҳбатлашганда, «Насаф» клуби бош мураббийи айни дамда клубидаги иши билан банд эканлиги, Таиландга бориш ҳақида ҳеч қандай таклиф бўлмаганлигини маълум қилганди.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Свет ўчмаган кун йўқ: Тошкент электрсиз қийналмоқда
Ўзбекистон | 23:59 / 25.07.2025
-
Қўриқхонада давом этаётган ёнғин, «Ишдаги ишқ» можароси, Навоийни заҳарлаётган корхоналар – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:53 / 25.07.2025
-
Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди
Ўзбекистон | 23:49 / 25.07.2025
-
Ўзбекистонда пенсия миқдори қандай ҳисобланади? – муҳим саволларга жавоблар
Ўзбекистон | 23:34 / 25.07.2025
Мавзуга оид

11:55 / 11.12.2024
Бердиев — Суперлиганинг энг яхши мураббийи, Мозговой — энг яхши футболчи

17:32 / 28.07.2023
«Испанияда аниқ ўйнаб кетарди». Абрамов Файзуллаев Россия чемпионатига ўтаётгани ҳақида

00:21 / 21.04.2023
Рўзиқул Бердиев ва «Бунёдкор» сардори 5 ўйинга четлатилди, клублар, жанжалга сабабчи бўлган ўйинчиларга чора кўрилди – ЎФА

13:00 / 12.11.2022