Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЎзЛиДеП тез кунда бош вазир номзоди масаласида йиғилиш ўтказади

Абдулла Арипов
Парламент сайловларида энг кўп депутатлик ўрнига эга чиққан Ўзбекистон Либерал-демократик партияси тез орада бош вазир номзодини илгариш суриш масаласида сиёсий кенгаш йиғилишини ўтказади.
«Ҳозирда ушбу йиғилишга тайёргарлик кўрилмоқда ва у яқин кунларда бўлиб ўтади», – деди партия Сиёсий кенгаши ижроқўми раиси Актам Ҳайитов душанба кунги брифингда.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, партия етакчиси сайловолди ташвиқотлари ва ваъдалари, халқ билан мулоқот натижасида шаклланган масалалар юзасидан «Йўл харитаси» тузилишини ҳам маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 53та ўринни эгаллаган либерал-демократлар сайловда ғолиб чиқди. Сайловолди ташвиқоти даврида партия ҳукуматнинг амалдаги раҳбари Абдулла Арипов номзодини қўллашини маълум қилган.
Мавзуга оид

11:12 / 27.08.2024
Сайловларга тайёргарликни 2020 йилдаёқ бошлаганмиз – Актам Ҳайитов

21:21 / 21.11.2022
Ўзбекистон байроғи халққа қайтариладими? Кутилаётган ўзгаришлар ҳақида суҳбат

19:18 / 05.09.2022
Президент Шуҳрат Ғаниев ва Актам Ҳайитовни танқид қилди

19:32 / 09.09.2021