Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вилоят ҳокимлари тадбиркорларга мурожаат билан чиқиш қилишди
Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 7 ноябрь куни тадбиркорлик ва кичик бизнесни жойларда янада ривожлантириш учун қўшимча имкониятларни аниқлаш ва ишга солиш бўйича кўрилаётган чоралар самарадорлиги ҳамда бу борадаги долзарб вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди.
Мазкур йиғилишида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш хусусида президент томонидан ҳокимларга қатор тавсия ва топшириқлар берилганди. Президент «Бундан буён тараққиёт ва фаровонликка фақатгина тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш орқали эришиш мумкин», деган фикрни илгари суриб, ҳокимлар, сектор раҳбарларига тадбиркорларга мурожаат билан чиқиш топшириғини берган эди.
Дастлаб, 8 ноябрь куни Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов ҳамда барча сектор раҳбарлари иштирокида Навоий шаҳридаги «Ёшлар маркази»да вилоятдаги тадбиркорлик ва кичик бизнес вакиллари билан учрашув ташкил этилди. Учрашувда ҳоким тадбиркорларга мурожаат қилди.
Учрашувда тадбиркорлар турли муаммоли масала билан вилоят ҳокимига мурожаат қилишди ҳамда уларнинг мурожаатлари масъул мутасаддилар томонидан кўриб чиқиш учун қатъий вазифалар белгиланди. 5 нафар тадбиркорнинг муаммоси жойида ўз ечимини топди.
Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов 12 ноябрь куни Самарқанд шаҳридаги «Ёшлар маркази»да вилоят тадбиркорларига мурожаат билан чиқиш қилди.
Учрашувда вилоят, туман, шаҳар студияларида тадбиркорлик субъектлари вакиллари ҳамда тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатувчи корхона ва ташкилотлар мутасаддилари, барча секторлар раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, судлар ва бошқа мутасадди ташкилотлар масъул ходимлари иштирок этди.
«Бундан буён тадбиркорликка кўмак берувчи масъул идоралар, 4та сектор раҳбарлари «Ҳар бир тадбиркорга — кўмакдош, елкадош ва мададкормиз!» мезони асосида иш фаолиятимизни ташкил этамиз, — деди Турдимов. — Бунда ҳар бир идоранинг кун тартибидаги устувор вазифаси — тадбиркорлар билан бевосита мулоқот қилиш, уларнинг дардини эшитиш ва муаммоларини ҳал қилишдан иборат бўлади».
Эркинжон Турдимов тадбиркорларга уларнинг фаолиятига ноқонуний аралашувларга йўл қўйилса ёхуд қайсидир жабҳада кўмак зарур бўлса, тўғридан-тўғри ўзига мурожаат қилишларини мумкинлигини айтиб ўтди.
Шунингдек, Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев ва Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зоир Мирзаев ҳам тадбиркорларга мурожаат билан чиқиш қилишди. Ушбу мурожаатномалар вилоят телевидениеси, вилоят ҳокимлиги расмий саҳифалари орқали намойиш этилди.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Саккизта давлат ЕИнинг Беларусга қарши санкциялар пакетига қўшилди
Жаҳон | 01:24
-
Жеки Чан кино санъатига қўшган ҳиссаси учун мукофотланди
Жамият | 00:53
-
Макрон Нетаняхунинг Ғазони босиб олиш режасини фалокат деб ҳисобламоқда
Жаҳон | 00:36
-
Хитойлик олимлар космик чиқиндиларни йўқ қилиш усулини топишди
Фан-техника | 00:18
Мавзуга оид

17:42 / 08.07.2025
UzIMEI бўйича вазир Шерматовга сенатор сўрови юборилди

02:54 / 01.02.2025
«Болага билим бериш билан шуғулланмасак, косамиз оқармайди» — Эркинжон Турдимов

23:02 / 23.01.2025
25 йиллик ноёб сиёсий карьера: Эркинжон Турдимов ўз рекордини янгилади

11:11 / 22.01.2025