Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миржалол Қосимов: «Локомотив»дан чўчиётган жойим йўқ»

Эртага, 23 февраль куни «Пахтакор» стадионида Ўзбекистон чемпиони «Локомотив» ва кубок соҳиби ОКМК жамоалари мамлакат Суперкубоги учун майдонга чиқади.
Бугун «Самарқанд дарвоза» савдо-кўнгилочар мажмуасида ўйин олди матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унинг дастлабки қисмида олмалиқликлар клуби бош мураббийи Миржалол Қосимов ва жамоа аъзолари иштирок этди.
«ОЧЛ плей-оффида сафарда мағлубиятга учраган бўлсак-да, ҳаёт давом этади. Мен йигитларга ишонаман, улар эртанги ўйинда бор кучлари билан ҳаракат қилишади. Албатта, ўйин осон бўлмайди. Лекин йигитлар битта ўйинга кучларини йиғиб, бир жамоа бўлиб ўйнашади ва биз натижага эришамиз, деган умиддаман.
«Локомотив»нинг қайси чизиғи чўчитяпти? Чўчиётган жойим йўқ. «Локомотив» – кучли жамоа, Ўзбекистоннинг охирги йиллардаги чемпиони. Таркибида яхши футболчилар йиғилган. Янги, малакали ўйинчиларни ҳам таклиф қилишди. Ҳар бир чизиқда кучли ўйинчилари бор. Аммо мен барибир ўз футболчиларимга ишонаман», – деган Қосимовнинг сўзларини келтирмоқда Tribuna.uz мухбири.
Суперкубок учун «Локомотив»-ОКМК ўйини эртага, 23 февраль куни «Пахтакор» марказий стадионида соат 16:00да старт олади.
Тавсия этамиз
Уруш нима бўляпти?
Жаҳон | 19:26 / 07.08.2025
Ўзбекистонда тонировка учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин
Ўзбекистон | 15:45 / 07.08.2025
Тошкентда ўзини ДХХ ходими сифатида таништирган шахс ушланди
Жамият | 14:43 / 05.08.2025
Яна иссиқ — ҳафта ўртасидан ҳаво ҳарорати кўтарилади
Ўзбекистон | 22:59 / 04.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Президент 92 минг битирувчини ишга жойлаштиришни буюрди
Ўзбекистон | 20:44
-
«Украина можароси кутилганидан эртароқ музлатилиши мумкин» – Полша бош вазири
Жаҳон | 20:24
-
Деҳқонобод калий заводи ёпиқ тарзда хусусийлаштирилди
Иқтисодиёт | 20:24
-
Украинадаги уруш бошланганидан бери Рамзон Қодиров оиласи 150 га яқин орден олди
Жаҳон | 20:12
Мавзуга оид

18:08 / 08.01.2024
Шацкихнинг Хитойга бормагани, Қосимов ва Гейнрихдан супергол ва Баҳрайндан аламли мағлубият. Осиё кубоги-2004ни қандай эслаймиз?

08:03 / 22.08.2023
«Барселона» афсоналари Қирғизистонда ўртоқлик ўйинини ўтказади

13:00 / 12.11.2022
Пойтахт клубларининг 21 йиллик ҳукмронлиги давом этадими? Тошкентда дерби, Кападзе – Бердиев, Қосимов Бабаянга қарши

19:24 / 10.05.2022