Ўзбекистонда онлайн режимда дори излаш тизими ишга тушади
Тез орада Ўзбекистонда онлайн режимда зарур дори воситасини излашга йўналтирилган янги Apptechka лойиҳаси ишга туширилиши кутилмоқда. Pharmclub Ўзбекистон уюшмаси раис ўринбосари Эркин Каримов Kun.uz мухбирига шу ҳақида маълум қилди.
"Фармацевтика ва дорихоналар тизимида ахборот технологиялари йилдан-йилга ривожланиб бормоқда. ArzonApteka илова ва телеграм-боти амалда яхши самара берганидан кейин шунга ўхшаш истеъмолчига енгиллик яратувчи тизимлар таклиф қилинмоқда. Яқин орада ишга тушиши кутилаётган Apptechka номли лойиҳа бор. Унда сиз онлайн режимда дорихонага қайси дорини излаётганингизни жўнатишингиз мумкин. Бунга жавобан бу дориларнинг қайси дорихоналарда, уларга қандай етиб олиш мумкинлиги ва қандай нархда эканлигига доир маълумотлар тақдим этилади", - дейди Эркин Каримов.

Унинг сўзларига кўра, илгари 5-10 та дорихонага қўнғироқ қилиб ёки бориб сўраладиган маълумотни энди истаган жойдан туриб онлайн ёзиш ва маълумот олиш имкони пайдо бўлади. Ҳар бир инсон ўзига қулай вариантни танлаб, дори воситаларини харид қилиши мумкин.
"Бугун дорихоналар бизнес сифатида фақатгина чўнтагини ўйлаши эмас, ўз фаолиятини истеъмолчилар манфаатига йўналтиришга эътибор қаратмоқда, истеъмолчини ўйлаш даражаси ва рақобат кучаймоқда. Дорихоналар бир-бири билан рақобатлашганда нархларнинг маълум маънода пасайганини кузатаяпмиз. Шу билан бирга, истеъмолчиларга қанча енгиллик яратилса, уларни ушлаб қолиш имкони шунча юқори экани сезилмоқда", - дейди мутахассис.
Бундан ташқари, Pharmclub Ўзбекистон уюшмаси раис ўринбосари бугунги кунда фармацевтика ривожига тўсқинлик қилаётган тўсиқлардан бири сифатида кадрлар билим даражасининг етишмаслигини қайд этди. Зеро хориж тажрибасини ўзлаштириб, замонавий хизматлар кўрсатиш учун ҳам билимли кадрлар керак.
Бундан аввал Ўзбекистонда фармацевтика соҳасининг энг яхшилари тақдирланувчи Pharmclub Awards 2018 маросими ўтказилиши ҳақида хабар берилди.
Мавзуга оид

13:27 / 05.04.2025
Россияда йирик немис фармацевтика компаниясининг заводи мусодара қилинди

12:11 / 27.03.2025
Барча фармацевтика ва тиббий хизмат кўрсатувчи компаниялар ҚҚС тўловчисига айланади

12:27 / 26.03.2025
БМТ идораси Ўзбекистон фармацевтика маҳсулотлари экспортида кўмаклашади

12:46 / 16.03.2025