Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Вебстер Университети филиали очилади

Фото: blogs.webster.edu
Ўзбекистонда АҚШнинг Вебстер Университети филиали очилади. Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматида шу ҳақида хабар берилди.
Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Вебстер Университети ўртасида таълим хизматларини кўрсатиш ва иншоотлардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳужжат имзоланди. Мазкур ҳужжатнинг имзоланиши Ўзбекистонда Америка олий таълим муассасаси (ОТМ)нинг биринчи доимий филиали очилишини тасдиқлайди.
Имзолаш маросимида АҚШ Давлат департементи, Таълим вазирликлари, USAID, Америка халқаро таълим кенгашлари, Жаҳон банки, Халқаро валюта фонди расмийлари, АҚШ таълим ва аналитик доиралари вакиллари иштирок этишди. Шунингдек, Бош вазир ўринбосари Танзила Норбоева, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев, "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси вакили Илҳом Ҳайдаров ҳам тадбирда қатнашишди.
Элчи Жавлон Ваҳобов ўз чиқишида Ўзбекистонда инсон капитали ва таълим сифатига инвестиция киритиш республика раҳбарияти сиёсатидаги энг устувор жиҳат эканини таъкидлади. У шунингдек мамлакатда хорижий ОТМлар фаолияти учун яратилаётган қулай шароитларга ҳам тўхталиб ўтди ва қатнашчиларни республика таълим бозорида очилаётган имкониятлардан фойдаланишга чақирди.
Вебстер Университети президенти Элизабет Стробл ўқув муассасасига Ўзбекистонда Америка ОТМлари орасида биринчи бўлиб фаолият юритишига доир кўрсатилган шараф учун миннатдорчилик билдирди.
"Барчамиз Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев олдида унинг таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш соҳасида амалга ошираётган катта ислоҳотлари тарғиботидаги етакчилиги учун қарздормиз - буларнинг бари бизнинг ҳамкорлигимиз учун замин ясади", - деди Вебстер Университети раҳбари.
Унинг фикрича, Вебстернинг Ўзбекистондаги таълим жараёнининг бир қисмига айланишга бўлган интилиши мамлакатнинг жаҳон ҳамжамиятидаги тарихий-маданий аҳамиятини эътироф этишга асосланган. Раҳбарнинг таъкидлашича, инглиз тилини ўрганиш бўйича магистратура дастурининг йўлга қўйилиши Америка ОТМга янада илҳом бағишлади ва энди улар ўз фаолиятини кенгайтиришни мақсад қилган.
2018 йилнинг сентябрида Вебстер Университети билан келишувларга мувофиқ, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети базасида TESL магистрлик дастури йўлга қўйилган эди (инглиз тилининг иккинчи хорижий тил сифатида ўқитилиши), айни дамда Ўзбекистондаги 120 дан зиёд талаба ушбу дастур бўйича таълим олмоқда.
Бундан эътиборан Вебстер томонидан бизнес-маъмурият, маркетинг ва тадбиркорлик, компьютер билимлари, журналистика ва медиа-саноат, соғлиқни сақлаш бошқаруви, STEM-таълим ва инновациялар ҳамда бошқа йўналишлар бўйича бакалавриат ва магистратура учун академик дастурларнинг тўлиқ спектри тақдим этилади.
Тадбирда сўзга чиққан АҚШ Давлат котибининг таълим ва маданият бўйича ёрдамчиси Мэри Ройс у томонидан бошқарилувчи Таълим ва маданият бюроси мамлакатлар ўртасидаги "стратегик ҳамкорликнинг янги даври"ни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини қайд этди. Ўтган йили Ўзбекистондан 570 нафар талаба АҚШда таълим олган ва бу аввалги йилга қараганда 30 фоизлик ўсишдан далолат беради.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Туркий бирлик дарвозаси – Зангезур коридори атрофида нималар бўлмоқда?
Жаҳон | 20:28
-
Air China Ўзбекистонга биринчи парвозни амалга оширди
Ўзбекистон | 20:19
-
Google телефондаги зилзила ҳақида огоҳлантириш тизими қандай ишлашини тушунтирди
Фан-техника | 19:20
-
Куба президентликка номзодлар учун 60 ёш чегарасини бекор қилди
Жаҳон | 18:49
Мавзуга оид

18:48
Концертдаги лавҳа йирик компания раҳбарининг эҳтимолий хиёнатини ошкор қилди

17:51
Трамп WSJ нашрини судга бериб, 10 млрд доллар талаб қилди

14:13
Германия Patriot тизимларини олиш учун навбатда биринчи бўлиб турибди

08:41