Ўзбекистон | 13:05 / 05.02.2019
5361
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда «Ўзбекистон -2035» Ⅱ халқаро форуми иш бошлади

Тошкентда «Ўзбекистон-2035» Иккинчи халқаро форуми ўз ишини бошлади. Анжуман «Буюк Келажак» халқаро нодавлат-нотижорат ташкилоти томонидан ташкил этилган. 

Форумда «Буюк Келажак» Экспертлар кенгаши томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистонни 2035 йилгача ривожлантиришнинг узоқ муддатли Стратегия концепцияси лойиҳасининг бандлари тўғрисида ҳисоботлар тақдим этилади. Лойиҳа борасида экспертлар, депутатлар корпуси, давлат органлари, илмий ва таълим муассасалари ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокида муҳокамалар олиб борилади. 

Форумнинг илк кунида Бош пленар сессиядан сўнг, иштирокчилар 8 ишчи гуруҳга бўлинган ҳолда Стратегиянинг асосий бандларини муҳокама қилишади. Лойиҳа шу мақсадда 8 мавзуга ажратилган. Булар қуйидагилар. 

• «Давлат бошқарувини ривожлантириш»,
• «Қишлоқ хўжалиги ва тўқимачилик саноати»,
• «Молиявий тизим»,
• «Саноат»,
• «Транспорт, қурилиш ва инфратузилма, туризм»,
• «Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий сиёсат»,
• «Инсон капитали ва маданият»,
• «Экология, илм-фан, технология ва инновациялар».

Бош пленар сессияда сўзга чиққан спикерлар Ўзбекистон ривожланиш стратегиясининг концепцияси, Ўзбекистон ривожланиш сценарийлари, Ўзбекистон ривожланишига таьсир қилувчи глобал тенденциялар, Ўзбекистон асосий ривожланиш муаммолари, жумладан Стратегияни амалга оширишнинг асосий босқичлари (2019-2035 йй.) ва Стратегияни 2019-2020 йилларда амалга ошириш бўйича зарур қадамларни муҳокама қилишди. 

Форум 5-6 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бўлиб ўтади.

Мавзуга оид