Иқтисодиёт | 14:01 / 23.11.2018
23724
2 дақиқада ўқилади

Нефть нархлари рекорд даражада «қулади»

Фото: REUTERS/Nick Oxford/File Photo

Brent туридаги нефть бир баррели нархи 61,64 долларгача тушиб кетди, бу 2018 йил бошидан буён энг паст кўрсаткич. Бундан Британиянинг ICE биржасидаги савдолар натижалари дарак бермоқда.

23 ноябрь куни эрталаб Brent нефти бир баррели 2019 йил январь ойида етказиб берилиши учун фьючерсни 61,64 долларга сотиб олиш мумкин эди. Хабар эълон қилинган пайтда у 61,83 долларгача қимматлашди.

Американинг WTI тури бир баррели нархи ҳам йиллик минимумни янгилади. 23 ноябрь куни эрталаб у 52,95 доллар турган, хабар эълон қилинган вақтда эса - 53,21 доллар.

WTI туридаги нефть Brent’га қараганда анъанавий равишда арзон. Бунинг сабаби, унинг котировкалари Оклахома штатидаги Кушинг шаҳрида жойлашган хабда ўрнатилади ва транспорт харажатларини ўз ичига олмайди.

Охирги икки ҳафта мобайнида нефть нархи ўн доллар пастга тушиб кетди. Савдодаги сўнгги натижалар, таҳлилчиларнинг фикрича, АҚШ Энергетика вазирлиги статистика маълумотлари эълон қилиниши билан боғлиқ. Уларга кўра, мамлакатда ёқилғи захиралари кутилган 3.45 миллион ўрнига 4.85 миллион баррелгача ошди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ нефть нархлари «қулагани» хабар қилинганди.

Мавзуга оид