Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекозиқовқатхолдинг» тугатилиши мумкин

Иқтисодиёт вазирлиги озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга бозордаги реал вазиятни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқариш ҳажмларини мустақил белгилаш, экспортни кўпайтириш ва хорижда миллий брендларни илгари суришда кўпроқ эркинлик беришни таклиф этмоқда, деб ёзади Norma.
Айни пайтда, Иқтисодиёт вазирлиги мутахассисларининг баҳолашича, соҳа корхоналар бошқаруви қатъий тартибга солиниши, ортиқча бўғинлар ва бир-бирини такрорловчи функциялар мавжудлиги, хўжалик юритувчи субъектлар билан тизимли иш олиб борилмаслиги билан боғлиқ бир қатор муаммоларга тўқнаш келган.
Иқтисодиёт вазирлигининг таклифига кўра, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК тугатилиб, «Озиқовқатсаноат» уюшмаси ташкил этилиши билан муаммо ечимини топади. Янги уюшма озиқ-овқат саноати маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш фаолиятини амалга оширувчи корхона ва ташкилотларни ихтиёрийлик асосида бирлаштириши кўзланмоқда.
«Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХКнинг мол-мулки ва функциялари вазирлик ва идоралар ўртасида тақсимланиши назарда тутилмоқда. Хусусан, Қишлоқ хўжалиги стандартлаштириш марказига озиқ-овқат маҳсулотлари учун ДСТ, стандартлар ва техник регламентлар ишлаб чиқиш ваколати берилади, шунингдек озиқ-овқат соҳаси объектлари реконструкция қилиниши ва техник қайта қуроллантирилишини кенгайтириш функциялари топширилади. Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга доир норматив ва технологик регламентларни ишлаб чиқиш билан ҳам унинг ўзи шуғулланади.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қайта ишлов бериш корхоналарининг фермер ва деҳқон хўжаликлари билан контрактация шартномалари тузишини ташкил этиш ва таъминлаш, уларга ўз вақтида аванс берилишини мониторинг қилиш билан шуғулланади.
Лойиҳа рад этилиши, ўзгартирилиши ёки унга қўшимча киритилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг «картошка уруши» ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда Кичик ҳалқа автойўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади
Жамият | 23:57 / 17.07.2025
-
Зеленский Трамп билан «мега келишув»ни муҳокама қилаётганини айтди
Жаҳон | 23:47 / 17.07.2025
-
Тошкентда дарахтларни кесишга чеклов бекор қилиниши керак — тадбиркор Мурод Назаров
Ўзбекистон | 22:53 / 17.07.2025
-
Эрон президенти автомобили ўчиб қолганидан кейин такси чақиришга мажбур бўлди
Жаҳон | 22:51 / 17.07.2025
Мавзуга оид

15:37 / 24.06.2025
Шиша бутилкаларда пластик бутилкага нисбатан кўпроқ микропластмасса борлиги аниқланди

13:31 / 10.04.2025
Малайзия Ўзбекистондан қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилишга қизиқиш билдирмоқда

21:15 / 09.04.2025
АҚШ қашшоқ мамлакатлар учун илгари ёпилган бир нечта озиқ-овқат дастурларини тиклайди

22:20 / 11.02.2025