Жаҳон | 12:07 / 02.10.2018
12529
1 дақиқада ўқилади

Хитой АҚШ кемаси билан боғлиқ ҳодисани изоҳлади

Фото: Wikipedia

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Жануби-Хитой денгизида Luyang эсминецининг АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли Decatur эсминеци билан хавфли яқинлашуви бўйича ҳодисага изоҳ берди. Тегишли хабар Хитой Ташқи ишлар вазирлиги веб-сайтида жойлаштирилган.

Вазирликдан таъкидлашларича, Америка кемаси ХХР ҳукуматининг рухсатисиз Жануби-Хитой денгизидаги Наньша ороллари яқинидаги сувларга кирган. Шу муносабат билан у ерга Luyang эсминеци юборилди.

«Хитой Жануби-Хитой денгизидаги ороллар ва унга ёндош сувлар устидан шубҳа остига олинмайдиган суверенитетга эга», - дейилади хабарда.

Шунингдек, Хитой Ташқи ишлар вазирлигидан қўшимча қилишларича, Хитой ҳукумати ва АСEАН давлатларининг саъй-ҳаракатлари туфайли денгиздаги вазият барқарорлашишда давом этмоқда, бироқ АҚШ Жануби-Хитой денгизи сувларида «бир неча марта провокацион ҳаракатларга ўтди».

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ эсминеци ва Хитой кемасининг тўқнашиб кетишига бир бахя қолгани маълум бўлганди

 

Мавзуга оид