ОАВ: Сурияда кимёвий ҳужумнинг сохта қурбонлари қутқарилиши видеога олинди

Фото: Фото: KHALIL HAMRA / AP
Идлибда кимёвий ҳужумни сохталаштириш ҳолатининг бир нечта дубли кўрсатилган «Оқ каскалар» видеоёзуви YouTube видеохостингида пайдо бўлди. Бироқ, бир неча дақиқадан кейин у ўчириб ташланди. Видеонинг мазмуни SANA агентлигининг араб ва инглиз тилларидаги версиясида мавжуд.
Агентликнинг хабар беришича, кимёвий ҳужумни суратга олиш ишлари бўйича ҳаммаси бўйича учта сценарий ёзиб олинган. Сурия мухолифати билан алоқадор бўлган «Оқ каскалар» беш дақиқалик роликда кимёвий қуролдан жабр кўрган одамларга сув сепишганини кўриш мумкин. Бир нечта сценарийда суратга олиш иштирокчилари ўз ролларини ўзгартирган ва бир қурбонлар ролида, бир тиббиёт ходимлари ролида кўриниш берган, дея аниқлик киритади SANA. Бундан ташқари, видеоёзувда бир хил кишиларнинг кийимлари деталлари ажралиб туради.
Хабар қилинишича, видео Сурия ҳукумат кучларини кимёвий ҳужум амалга оширишда айблаб, АҚШ бошчилигидаги коалициянинг Сурия армиясига зарбалар беришига ундаш учун тайёрланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Сурия бўйича қарор қабул қилишга ваъда берганди.
Тавсия этамиз
«Баъзилар учун геноцид даромадли» — БМТ эксперти бутун дунёни Исроил билан савдони тўхтатишга чақирди
Жаҳон | 18:56 / 04.07.2025
40 даража иссиқ: бунақа пайтда ходимлар қандай ҳуқуқларга эга?
Жамият | 17:15 / 03.07.2025
Иссиқдан қандай сақланиш керак? – ЖССТ тавсиялари
Ўзбекистон | 16:06 / 02.07.2025
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«ПСЖ» 9 киши бўлиб «Бавария»ни клублар мундиалидан чиқариб юборди
Спорт | 09:30
-
Фарғонадаги “от ўйинлар”, ўғирланган банкир ва порахўр судя — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 09:20
-
Хоминаий Исроил билан уруш бошланганидан бери илк бор омма олдида кўриниш берди
Жаҳон | 08:43
-
Россия деярли барча демографик статистикани махфийлаштирди
Жаҳон | 23:25 / 05.07.2025
Мавзуга оид

22:45 / 05.07.2025
Буюк Британия Сурия билан дипломатик муносабатларни тиклади

11:07 / 05.07.2025
АҚШ Сурия билан боғлиқ террорчилик тузилмалари рўйхатини қайта кўриб чиқади

19:10 / 04.07.2025
ИШИД ва аш-Шаръанинг мақсадлари айро, Суриядаги ўзбеклар-чи?

09:10 / 02.07.2025