Жамият | 15:44 / 27.07.2018
3110
2 дақиқада ўқилади

“Вақф” фондига қатор муқаддас қадамжо ва зиёратгоҳлар бириктириб берилиши мумкин

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини муҳокама қилиш порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Муқаддас зиёратгоҳ ва қадамжолардан фойдаланиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Маданият вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг “Вақф” хайрия жамоат фондига муқаддас қадамжо ва зиёратгоҳларни тегишли рўйхатга мувофиқ текин фойдаланиш шартномаси асосида ижарага бериш ҳуқуқи билан бириктириб бериш тўғрисидаги таклифи маъқулланиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари 2019 йил 1 январгача бўлган муддатда тегишли муқаддас қадамжо ва зиёратгоҳларни “Вақф” фонди ва унинг ҳудудий бўлинмаларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текин фойдаланиш шартномаси асосида бириктириш чораларини кўради.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Вақф” фонди ва унинг ҳудудий бўлинмаларига муқаддас қадамжо ва зиёратгоҳлардан келиб тушадиган маблағлардан мақсадли ва самарали сарфланишини доимий назорат қилиб боради.

Тижорат банкларига “Вақф” фонди ва унинг ҳудудий бўлинмаларига банк хизматларини кўрсатишда воситачилик ҳақи ундирмаслик тавсия этилиши мумкин.

Мавзуга оид

Эълонлар

Thompson Xалқаро мактаблари битирувчилари Британия университетларига имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин

“Euroasia Insurance” суғурта компанияси томонидан кўриб чиқилган суғурта ҳодисаси бўйича ҳисобот

Paynet: Ўзбекистонда финтех соҳасини тубдан ўзгартиришга қаратилган 5 янги хизмат

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди