Жаҳон | 21:29 / 17.06.2018
10084
1 дақиқада ўқилади

Флоридада 140 метрлик миноралар портлатиш йўли билан бузилди (видео)

АҚШнинг Флорида штатида 680 килограмм динамит ёрдамида 2 та 140 метрлик совитиш миноралари портлатилди. Миноралар шу тариқа бузилган. 

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Маълум қилинишича, 10 сониялик операцияга 10 ҳафта тайёргарлик кўрилган. Миноралар St. Johns River Power Park кўмир электр станциясига тегишли бўлган. Видеода икки минора асослари деярли бир вақтда портлагани, сўнгра миноралар ички томонига қараб қулагани ҳамда кўп миқдорда чанг кўтарилганини кўриш мумкин. 

Бузиш ишлари бундай корхоналарни 2020 йилгача тўлиқ бартараф этиш дастури доирасида амалга оширилган. Бу мақсадда 14,5 млн доллар ажратилган.

Мавзуга оид