Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пул билан ўқишга олиб кириб қўйиш ваъдасини берган фирибгар жазоланди
Жорий йилнинг 1 июнь куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман судида судья Ё.Ҳайдарованинг раислигида судланувчи Ш. Кадировга нисбатан жиноят иши кўрилди. Судланувчи Жиноят Кодексининг фирибгарлик жиноятини содир этганликда айбланди.
Судланувчи Ш. Кадиров жабрланувчи Б.Расуловга 2017 йил 1 август кунги кириш имтиҳонлари учун давлат тест маркази томонидан ишлаб чиқарилган тест саволлари ва жавобларини олиб беришни ваъда берган. Ундан шу ернинг ўзида 3.000 АҚШ доллари, сўнгра Юнусобод туманидаги Mega Planet гипермаркети олдида 25.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини олган. Ишончига кириш учун 6.500 АҚШ доллари миқдорини қайтариб, Б.Расуловнинг жами 21.500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини эгаллаб, ваъдасини бажармасдан, пулларни ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган. Суд мажлисида эса ўз айбини яшириш мақсадида бошқа шахс (А. Оқилов) буларни ҳал қилиши керак бўлганлигини, шу сабабли пулни қайтара олмаганлигини важ қилиб кўрсатган. Ўзи эса ўша 6.500 АҚШ доллари миқдоридаги пулни танишидан олганлигини айтган ва айбига пушаймон эканлигини тан олган.
Суд мажлисида барча гувоҳлар кўрсатмалари эшитилиб, барча далиллар, SMS ёзишмалар ўрганиб чиқилганидан сўнг суд томонидан Ш. Кадиров айбдор деб топилди ва дастлабки қамоқда бўлган вақти тайинланган аҳлоқ тузатиш ишлари жазосининг муддатидан чегириб ташланди ва ўташлик учун ойлик иш ҳақининг 20 фоиз давлат даромадига ундириш шарти билан 1 йил 6 ой 6 кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси белгиланди.
Ҳукмдан норози тарафларга тегишли муддатларда апелляция ёки кассация тартибида юқори турувчи судга шикоят қилиш ёки протест билдириш ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилди.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
Импортда яна муаммо: Техник тартибга солиш агентлиги музлаткич ва совиткичларни Ўзбекистонга киргизмаяпти
Иқтисодиёт | 18:37
-
Трамп 1 августдан Европа Иттифоқи товарларига 30 фоизлик бож жорий қилди
Жаҳон | 18:13
-
Солиққа оид низолар бўйича эксперт кенгаши тузилди – асосий маълумотлар
Иқтисодиёт | 18:04
Мавзуга оид

11:22
Бухорода кадастр филиали бош мутахассиси ушланди

14:37 / 10.07.2025
Карло Анчелотти бир йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

13:27 / 10.07.2025
Тошкент вилоятида 420 минг долларга ер сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

10:16 / 10.07.2025