Жамият | 12:37 / 18.04.2018
6050
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда “Тоза ҳаво” тадбири: 12 млн сўм миқдорида жарималар ундирилди

Пойтахтда жорий йилнинг 10 апрель кунидан 10 май кунига қадар “Тоза ҳаво” тадбири давом этмоқда, деб хабар беради Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси.

Тадбир давомида шу кунга қадар 2356та транспорт воситасида ташқарига чиқарилаётган заҳарли газ моддаларининг миқдори текширилди, шундан заҳарли газ миқдори белгиланган нормалардан юқори бўлган 72та транспорт воситаси ҳайдовчиларига, 7 мансабдор шахсга маъмурий баённомалар расмийлаштирилди, жами 12 миллион 229 минг 40 сўм миқдорида жарималар ундирилди.

Фото: Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси
Фото: Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси

“Ҳурматли ҳайдовчилар, бошқарувингиздаги транспорт воситаларидан чиқаётган заҳарли  газ миқдорини доимо назорат қилиб бориб, гўзал табиатимизнинг мусаффолигини сақланг!” – дейилади хабарда.

Мавзуга оид